Кашнич етиштириш
Навлари.
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Ўзбекистонда
кашничнинг Янтарь («Қаҳрабо») нави 1953, Орзу нави 1999, Ором
нави 2001 йилдан районлаштирилган.
Янтарь – ўртача кечки нав. Ҳосилдорлиги гектарига 14-18
центнер. Кашнич доналаридаги эфир мойлари миқдори 2,4-2,7% ни
ташкил этади. Бир гектар ер майдонидан
олинадиган эфир мойи
миқдори 26-36 кг.ни ташкил этади. 1000 дона уруғининг оғирлиги 7
грамм.
МДҲ давлатларида экилаётган кашнич навлари:
Авангард – Алексеевский,
Бородино, Венера, Восточний
аромат, Дебют,
Кин-дза-дза,
Король ринка, Луч, Мисхор, Нектар,
Пучковая, Ранний, Санто, Стимул, Тайга, Шико, Янтарь каби навлар
кенг миқёсда экилади.
Айрим навларнинг хусусиятларига тўхталамиз:
Ранний – тезпишар нав. Ўртача ҳосилдорлиги гектарига 13,8
центнер. Уруғлари таркибида эфир мойлари 2,25-2,44% ни
ташкил
этиб, гектаридан 20-28 килограмм эфир мойлари олинади. 1000 дона
уруғининг оғирлиги 7 грамм. Қурғоқчиликка, уруғларнинг
тўкилишига ва ётиб қолишга чидамли.
Нектар – кузги ва баҳорги муддатларда экиш учун яроқли.
Совуққа чидамли. Кузги муддатда экилганида гектаридан 22-
27 центнердан ҳосил беради. Уруғлари
таркибидаги эфир мойлари
2,4-2,54% ни ташкил этади. Рамуляриоз
касаллигига нисбатан
чидамли.
Мисхор – Ўртача кечки нав. Уруғлар тўкилиши ва ёрилиб
кетишига нисбатан чидамли. Ҳосилдорлиги гектарига 16 центнер.
Уруғи таркибидаги эфир мойлари 2,35-2,54%. Гектаридан 36,4 кг.
Эфир мойи олинади. Рентабеллилиги 100 фоиз.
Do'stlaringiz bilan baham: