сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2-3 тадан чин барг пайдо
бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор
ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.
Суғориш: Сизот суви чуқур жойлашган ерларда ўсув даврида 7-
8 мартагача, сизот суви юза далаларда эса 2-3 марта суғорилади.
Тупроқ шароитига қараб гектарига 450-500 м
3
ҳисобидан суғорилади.
Парвариши: Майсалар униб чиққандан 10-12 кун ўтгач,
1-марта, 2-3 ҳафта ўтгач, 2-марта ягана қилинади. Бунда ўсимликлар
ораси 3-5 см. бўлиши лозим. Ўсимликни парваришлашга - ўташ,
қатор
ораларини юмшатиш, суғориш ва минерал ўғитлар
билан
озиқлантириш ишлари киради.
Петрушка илдиз меваси учун ўстирилганда экилгандан 20-30
кун ўтгач, сийраклатилади, бунда майсалар оралиғи 3-4 см
қолдирилади. Шундан 2-3 ҳафта ўтказиб,
иккинчи марта ягана
қилинади, бунда ўсимликлар бир-биридан 8-10 см. узоқда
жойлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: