шароитда ижод қилганликларидан, уларнинг қадриятлар тўғриси-даги қарашлари,
фикр-мулоҳазаларида кўпроқ партиявий-синфий руҳ устунлик қилар, бу йўналиш
вакиллари асарларида қадриятларнинг уларга мос келадиган жиҳатлари ижобий
баҳоланар, қолганлари танқид қилинар ёки эътиборга олинмас эди;
- бир қарашда яхлит бўлиб кўринган бу йўналиш олим ва мутахассислари
орасида ҳам турли хил фикрлар, хулосалар, қарашлар мавжуд бўлиб, бу қадриятлар
муаммоси борасидаги илмий асарлар ва изланишларда, қадриятларни таърифлаш,
уларнинг намоён бўлиши ва амал қилиш хусусиятларини изоҳлаш билан боғлиқ турли
масалаларда ўз аксини топган;
- ушбу жиҳатлар билан бирга, бу йўналишга хос яна бир хусусиятни кузатиш ва
уни ниҳоятда ижобий баҳолаш лозим. Бу сиёсий ва ғоявий қаршиликларга қарамасдан,
қадриятшунослик муаммоларига қўл ура олганликда, уларни илмий ишлар ва тадқиқот
мавзуси сифатида танлаб олишдаги журъатда намоён бўлади.
Қандай мафкура ҳукмрон бўлишига қарамасдан илм, ижод ва фанда фикрлар
талаши, хилма-хил қарашларнинг вужудга келиш жараёни тўхтаб қолмайди. Биз таҳлил
қилган йўналиш олимларига мансуб асарларда қадриятшуносликнинг баъзи долзарб
муаммолари ҳал қилинган. Қолаверса, ана шу олим ва тадқиқотчиларнинг асарлари,
илмий изланишлари бизнинг фаолиятимиз учун асосий манбалардан бири бўлиб хизмат
қилганлиги шубҳасиз. Аслини олганда биз мансуб бўлган авлод ҳам энг яқин ўтмишда
тарбияланган, ўша муҳитда вояга етган, ўша давр қадриятлари таъсирида шаклланган
авлоддир. Ўтмишдан кўз юмиш, уни менсимаслик ножоиз, ундан сабоқ олмоқ ва
ўрганмоқ лозим! Ана шундагина мустақилликнинг қадрига етиш, у берган
имкониятларни тўғри англаш мумкин.
www.ziyouz.com kutubxonasi
19
Do'stlaringiz bilan baham: |