Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети Ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Аксиологик онг ва қадриятли дунёқараш
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Nazarov Qiyom Qadriyatlar falsafasi
Аксиологик онг ва қадриятли дунёқараш
Олам чексиз, кўп қиррали, уни инсоний ўзлаштириш, англаш, унга муносабат билдириш ҳам хилма-их. Бу хилма-хиллик оламга қадриятли муносабат, қадриятли ёндашув ва аксиологик онгни ҳам ўзида акс эттиради. Аксиологик онг – қадриятларни англаш жараёнида вужудга келадиган, қадрлаш туйғуси, аксиологик тушунча, хулосаларни ифодалайдиган ва акс эттирадиган ижтимоий онг шаклидир. Унда қадриятлар, уларнинг моҳияти, мазмуни, намоён бўлиш шакллари, аҳамияти ва хусусиятлари ўз аксини топади. Ижтимоий фанларда, сиёсий онг, экологик онг, эстетик онг каби ибораларга кўпчилик томонидан эътироф этилган илмий тушунчалар сифатида қаралади. Аммо аксиологик онг ибораси кўпчиликка нотаниш, унинг мазмуни тўғрисида фикр мулоҳазалар ниҳоятда кам. Аксилогик онг ижтимоий онгнинг махсус шакли бўлиб, олам, воқелик ва ҳаётни қадрлаш туйғуси асосида ўзига хос тарзда акс эттиради. Унга асосланган муносабат, ёндашув, амалиёт ва фаолиятлар ҳам бошқалардан фарқ қилади. Масалан, ҳуқуқ кишиларнинг ҳуқуқий муносабатлари ва бу борадаги фаолиятини акс эттиради. Ҳуқуқий талаблар ва нормалар эса қонун ёки қоидаларга айланган, муайян ҳужжатларда акс эттирилган бўлади. Уларга риоя қилиш кўп ҳолларда мажбурий бўлиб ҳисобланади, бу борада бир қатор идора ва ташкилотлар иш олиб борадилар. Ахлоқ, эстетика ва аксиология эса ҳуқуқдан фарқ қилади. Улар билан боғлиқ қоида ва талабларни ҳаётга жорий этадиган махсус ташкилот ва идоралар йўқ ҳисоби. Ушбу қоида ва талаблар эса кўп ҳолларда жамоатчилик фикри, фаолият ва яшашнинг маънавий мезонлари сифатида намоён бўлади. Уларнинг фойда ёки зиёнини www.ziyouz.com kutubxonasi 21 аниқлашнинг аниқ ўлчами йўқ. Бу, айниқса, қадрлаш туйғуси, қадрни англаш ҳисси ва аксиологик онгнинг бошқа жиҳатларида яққол намоён бўлади. Инсонда олам, табиат, жамият ва ўзга одамларни, ҳаёт, умр ва бошқаларни қадрлаш туйғуси бор. Бу туйғу уларнинг қадрини англаб олиш, қадриятни идрок қилиш, унинг аҳамиятини ҳис қилиш каби инсоний хусусиятлар билан уйғунлашиб кетган. Одам зоти олам ҳодисаларига нафақат баҳо беради, балки уларга қадр ва қадрлаш нуқтаи назаридан ҳам қарайди. Инсоний қадрлаш туйғуси кишининг нарса- ҳодисаларни оддий баҳолашидангина иборат эмас, балки қадриятли ёндашув асосида шаклланадиган серқирра маънавий хусусиятдир. Шу маънода, у инсон зотининг энг ботиний маънавий хислатларидан биридир. Қадриятларга ва қадрлаш туйғусига асосланган аксиологик қарашлар илмий жиҳатдан асосланган, назарий таҳлил қилинган, муайян принцип асосида тўпланган билимлар системасини ифодалайди. Улар қадриятлар соҳасида олиб борилган тадқиқотлар, илмий изланишлар, бу борадаги назариялар, китоб ва рисолаларда ўз аксини топади. Тугалланган, озми-кўпми мукаммал, изчил баён қилинган ва қадриятлар тўғрисидаги системага эга бўлган аксиологик қарашлар мажмуаси – қадриятлар назарияси, деб юритилади. Аксиологик қарашлар тарихида қадриятлар, уларнинг шакллари ва амал қилиш хусусиятлари тўғрисида бир қатор назария ва аксиологик концепцияларни учратиш мумкин. Аксиологик онг ўз навбатида, аксиологик ҳиссиёт, аксиологик идрок, қадрлаш туйғуси, аксиологик кечинмалар, қадрият мазмунини ифодалайдиган тушунча, хулоса ва тафаккур билан узвий боғлиқдир. Кимдадир аксиологик идрок ва қадрлаш туйғуси бошқалардан кўра кучлироқ намоён бўлиши, унинг қалбида қадрлаш туйғуси билан боғлиқ ҳиссиёт кўпроқ ғалаён қилиши мумкин. Бундай кишида муайян қадриятни қадрлаш билан боғлиқ масъулият ва унга асосланган фаолият ҳам бошқаларга қараганда яққолроқ кўзга ташланиб туриши табиий. Аксиологик билишда қадрлаш туйғуси ва аксиологик идрок муҳим аҳамият касб этади. Қадрлаш туйғуси аксиологик онгнинг энг асосий комонентларидан биридир. У табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг қадрини англаш, завқ олиш, лаззатланиш, масъулият ҳиссини сезиш ва бошқаларда намоён бўлади. Олам ва одам ўз аҳамияти билан қадрлидир. Оламдаги воқе нарсалар, ҳодиса ва жараёнлар одамлар учун қадрлаш туйғусини уйғотувчи асосдир. Шу маънода объектив воқеликка, унинг намоён бўлиш шакллари ва кўринишларига бевосита ва билвосита боғлиқ бўлмаган қадрлаш туйғуси ва унинг мутлақ субъектив хусусият эканлигини эътироф этиш қийин. Зеро қадрлаш учун қадрланадиган «нимадир», яъни моддийлик ёки маънавийлик бўлмоғи, қадрлаш туйғусини уйғотиш учун эса, ана шу туйғуни вужудга келиши учун сабаб бўладиган «объект» бўлмоғи лозим. Шу маънода, олам, одам ва ҳаёт, деб аталмиш серқирра маъволар қадрлаш туйғусини шакллантирадиган асосий мезонлардир. Аксиологик дунёқараш – ижтимоий дунёқарашнинг ўзига хос таркибий қисмларидан бири сифатида, кишиларнинг воқеликка қадриятли муносабати ва фаолиятининг йўналишини белгилайдиган аксиологик қарашлар, принциплар ва маслакларнинг мажмуасидир. Дунёқарашнинг аксиологик шакли қадриятли ёндашув, аксиологик муносабат, аксиологик баҳолаш кабиларни қамраб олади. Умумий дунёқараш системасига аксиологик дунёқараш элементлари қўшилиши билан ижтимоий субъектларнинг воқеликка муносабатида қадрлаш туйғуси, қадриятли муносабат ва аксиологик баҳо яққол кўзга ташлана бошлайди. Бунда аксиологик принциплар кишиларнинг воқеликка муносабатларини, бир-бирларига нисбатан ўзаро алоқаларини тартибга солувчи маънавий мезонлар сифатида намоён бўлади. Улар кишиларнинг фаолиятларини амалга оширишдаги манфаат ва мақсадларида ҳам кўзга ташланади. www.ziyouz.com kutubxonasi 22 Бирор бир йўналишга қаратилган қадрлаш туйғуси ва бу асосдаги билимлар, интилиш, мақсад ҳамда манфаатлар кишиларнинг амалий фаолияти учун маънавий бошқарувчанлик (регуляторлик) вазифасини ҳам бажаради. Албатта бунда қадриятлар билан боғлиқ омиллардан ташқари бошқа сабаблар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Аммо кишиларни бирлаштириб, муайян мақсадга интилишдаги умумий фаолиятда омилкор бўлишни таъминлайдиган омиллар орасида қадриятлар омили етакчи ўринни эгаллаши мумкин. Масалан, ҳозирги даврда Ўзбекистоннинг мустақиллиги ҳамда уни янада мустаҳкамлаш вазифалари жамиятимизда барқарорликни таъминлаш, демократик тамойилларга асосланган ҳаёт тарзини шакллантириш жараёнларида қадриятлар омили катта аҳамият касб этмоқда. Оламга қадриятли муносабат шаклланиши ҳар бир кишининг етук инсон сифатида вояга етиши жараёнининг таркибий қисмидир. Киши камолот сари борар экан ўзи, ўзгалар, ташқи муҳит, олам,, умр, вақт, давр ва бошқаларнинг ҳақиқий қадрини англаш томон бораверади. Бу фоний дунёнинг ўткинчилиги, умрнинг мазмуни, яшашнинг мақсади, оламнинг абадийлиги қаршисидаги лаҳзалар қадрига етишни ўргана боради. Бу эса мазкур кишида аксиологик муносабат шаклланишининг шахсий жараёнини англатади. Аксиологик муносабат фақат якка, алоҳида шахсгагина тегишли ҳодиса эмас. Балки у ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, давлат, жамиятга ҳам тегишли бўлиши мумкин. Ушбу маънода аксиологик ёндашув ва қадриятли муносабатнинг индивидуал ва ижтимоий намоён бўлиш даражаларини, алоҳида, хусусий ва умумий шаклларини кўрсатиш мумкин. Бу борада қуйидаги мисолга мурожаат қилайлик. Собиқ иттифоқ миқёсидаги ғайриаксиологик ёндашувга кўра Марказий Осиё хом ашё етказиб берадиган худуд сифатидаги аҳамиятини сақлаб қолаверди. Унга ана шундай ёндашув собиқ СССР ҳаётининг сўнгги даврларигача давом этди. Аму ва Сирдарёларига солинган тўғонлар, қурилган каналлар, чўлларнинг ўзлаштирилишида Она- Ватанимизнинг табиатини қадрлаш, унинг келажагини ўйлаш ҳиссини топа олмайсиз. Айнан ғайриаксиологик муносабат Оролнинг аста-секин йўқолиб боришига, Марказий Осиёнинг «шўр ювгичлари» бўлган Аму ва Сирдарёларнинг шўр тузларни денгизга эмас, балки она-заминимиз ҳудудига қуйиши оқибатида мисли кўрилмаган экологик ҳалокат содир бўлишига, Орол фожиасига олиб келган асосий сабаблардан биридир. Тўғри, ўша асримизнинг ўрталаридан бошлаб қурилган каналлару сув омборлари қанчалар фойда келтиргандир. Аммо улар Оролнинг қадрини боса олармикин? Улар яна Оролни қайта тўлғизиш ва рўй бераётган экологик ҳалокатнинг оқибатларини тугатишга етармикин? Йўқ! Кўҳна ва навқирон тарих сохта қадриятларни устивор билишга асосланган ғайриаксиологик ёндашувнинг бу каби фожеавий мисолларига кўп бора гувоҳ бўлган. Ана шу мисоллар бутун инсоният, қолаверса минтақамиз аҳолисида тўғри аксиологик ёндашувни, азалий умуминсоний маъволарни қадрлаш туйғусига асосланган қадриятли муносабатни шакллантиришга ундайдиган ибратли ҳодисалар янглиғ кишини ҳушёрликка ундайди. Ижтимоий ҳушёрлик, маънавий масъулият қадрлаш туйғусининг тўғри шаклланганлигини, оламга қадриятли муносабатнинг тўғри вужудга келтирилганлигини ифодалайди. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling