Ўзбекистон Республикаси Конституциясида либерализм ғоялари мужассам бўлган. - Ўзбекистон Республикаси Конституциясида либерализм ғоялари мужассам бўлган.
- Буни Конституция Преамбуласиданоқ кўриш мумкин: Асосий Қонун инсон ҳуқуқлари ва давлат мустақиллиги тамойилларига содиқликни таъминлаш; ўзбек давлатчилиги ривожланишининг тарихий тажрибасига таянган ҳамда демократия ва ижтимоий адолат идеалларига ўз содиқлигини ҳамда умумэътироф этган халқаро ҳуқуқ меъёрлари устуворлигини эътироф этган ҳолда ва инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш вазифасини қўйган ҳолда қабул қилинган.
Либерал тамойиллар асосида давлат ҳокимиятини ташкил этиш ҳамда давлат суверенитети тўғрисидаги қоидалар Конституциянинг 2-моддасида, аниқ ифодаланган бўлиб, у халқ иродаси ва манфаатларининг акс этиши сифатида юзага чиқади, яъни, жамият давлатга нисбатан - бирламчидир. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. - Либерал тамойиллар асосида давлат ҳокимиятини ташкил этиш ҳамда давлат суверенитети тўғрисидаги қоидалар Конституциянинг 2-моддасида, аниқ ифодаланган бўлиб, у халқ иродаси ва манфаатларининг акс этиши сифатида юзага чиқади, яъни, жамият давлатга нисбатан - бирламчидир. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.
Либерализм ғоялари тантанасини Конституциянинг бошқа моддаларида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, умумий қоидаларнинг 20-моддаcи ҳам анъанавий либерал руҳда ифодаланган. У ерда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг амалга оширилиши бошқа шахcлар, давлат ва жамият қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаcлиги лозимлиги тўғриcида cўз юритилган. Конституция VII-бобининг 25-моддасида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар ифодаланган. Яъни, яшаш ҳуқуқи ҳар бир кишининг ажралмас ҳуқуқи сифатида таърифланган. Унга даҳл этиш оғир жиноят ҳисобланади. - Либерализм ғоялари тантанасини Конституциянинг бошқа моддаларида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, умумий қоидаларнинг 20-моддаcи ҳам анъанавий либерал руҳда ифодаланган. У ерда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг амалга оширилиши бошқа шахcлар, давлат ва жамият қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаcлиги лозимлиги тўғриcида cўз юритилган. Конституция VII-бобининг 25-моддасида шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар ифодаланган. Яъни, яшаш ҳуқуқи ҳар бир кишининг ажралмас ҳуқуқи сифатида таърифланган. Унга даҳл этиш оғир жиноят ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |