Ўзбекистон мустақилликка киришиш даври, истиқлолга еришишнинг сермашаққат йўли ва тахликали даври. Миллий давлатчилик пойдеворининг барпо етилиши. Ўтиш даври ва


Download 5.46 Mb.
bet14/19
Sana21.10.2023
Hajmi5.46 Mb.
#1714419
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1-мавзу

2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» эълон қилинди. Концепцияда таъкидлаганидек, «Мустақил тараққиётимизнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига маълум ўзгартиришлар киритиш билан бирга биринчи навбатда эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришимиз керак». Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ, мамлакат Президенти қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга. Шу конституциявий нормадан келиб чиқиб, Концепцияда мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ҳаётига оид энг муҳим устувор йўналишлар бўйича амалий таклиф ва ғояларни илгари сурди.

Концепциянинг устувор йўналишлари

  • Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш
  • Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш
  • Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш
  • Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш
  • Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантириш
  • Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш

Концепциянинг биринчи устувор йўналиши «Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш» деб номланади. Унда ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини амалиётга татбиқ этишни янада такомиллаштириш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини амалда таъминлаш, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органлари ваколатлари ҳамда назорат вазифалари доирасини аниқ белгилаб бериш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис (унинг палаталари), Бош вазир ваколатлари тизимига, демакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида қатор таклифлар билдирилди.


Download 5.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling