Концепциянинг биринчи устувор йўналиши «Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш» деб номланади. Унда ҳокимиятлар бўлиниши конституциявий принципини амалиётга татбиқ этишни янада такомиллаштириш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини амалда таъминлаш, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органлари ваколатлари ҳамда назорат вазифалари доирасини аниқ белгилаб бериш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис (унинг палаталари), Бош вазир ваколатлари тизимига, демакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларига зарур ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш борасида қатор таклифлар билдирилди. Конституцияга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти: - 98-моддага киритилаётган қўшимчаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия ёки тенг микдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.
- 98-моддасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш,
- 78-моддаси биринчи қисми 15-бандига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ Олий Мажлис палаталарига мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ҳуқуқи берилади.
Конституциянинг 93-моддаси 8-бандидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи ҳокимият девонини тузиши ва унга раҳбарлик қилишига доир ваколати чиқарилмокда. - Конституциянинг 93-моддаси 8-бандидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижро этувчи ҳокимият девонини тузиши ва унга раҳбарлик қилишига доир ваколати чиқарилмокда.
- Конституциянинг 80-моддаси 6-бандига киритилаётган нормага мувофиқ, Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилмокда.
- 96-моддаси янги таҳрирда баён этилмокда, Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |