Ўзбекистон мустақилликка киришиш даври, истиқлолга еришишнинг сермашаққат йўли ва тахликали даври. Миллий давлатчилик пойдеворининг барпо етилиши. Ўтиш даври ва


Бу эса, Конституциямизда таъкидланганидек, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ эканлиги давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб амалга оширилишига хизмат қилади


Download 5.46 Mb.
bet18/19
Sana21.10.2023
Hajmi5.46 Mb.
#1714419
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1-мавзу

Бу эса, Конституциямизда таъкидланганидек, давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ эканлиги давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб амалга оширилишига хизмат қилади.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар сиёсий партияларнинг ролини кучайишига олиб келади. Бу қуйидагиларда намоён бўлади:

  • Биринчидан, ҳокимиятнинг вакиллик ва ижро этувчи органларини шакллантиришда фаол иштирок учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитлар вужудга келади.
  • Иккинчидан, марказда ва жойларда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти юзасидан назоратни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмлар такомиллашади.
  • Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди томонидан таклиф этилиши сиёсий партияларнинг ўз дастурий мақсадларини қонунларда ифода этиши билан бир қаторда, қонунларнинг ижросини таъминлаш жараёнига фаол таъсир кўрсатиш ҳуқуқий механизмларини яратади.

Тўртинчидан, Партиялар ўзлари кўрсатган ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахслари орқали ҳукумат томонидан олиб бориладиган фаолиятга бевосита таъсир этиш имкониятига эга бўладилар.

  • Тўртинчидан, Партиялар ўзлари кўрсатган ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахслари орқали ҳукумат томонидан олиб бориладиган фаолиятга бевосита таъсир этиш имкониятига эга бўладилар.
  • Бешинчидан, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда ташаббускорлиги, роли, таъсири ҳамда масъулияти кучайишига олиб келади.
  • Олтинчидан, парламент фаолиятида партия фракциялари ўртасида юзага келадиган конструктив рақобатнинг ҳуқуқий асослари такомиллашади ҳамда ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати кучаяди.

Хорижий тажриба

Буюк Британия, Канада, Германия, Португалия, Франция, АҚШ, Япония ва бошқаларда давлатнинг бошқарув шакли хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ҳукумат тўлиғича ёки айтарли қисми сиёсий партиялар томонидан шакллантирилади.

  • Буюк Британияда давлат раҳбари сайлов натижаларига кўра, қуйи палатада мутлақ кўпчилик ўринга эга бўлган сиёсий партия лидерини ҳукумат раҳбари этиб тайинлайди.
  • Францияда Президент Бош вазирни ва унинг таклифига кўра, вазирларни тайинлайди. Бунда парламентдаги кўпчиликнинг фикри инобатга олинади.
  • Португалияда Президент Республика Ассамблеясидаги сиёсий партиялар билан маслаҳатлашувлар ўтказиб, сайлов натижаларини ҳисобга олган ҳолда, Бош вазирни тайинлайди.

Download 5.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling