93-модданинг 16-банди: 16) Республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади.
|
93-модданинг 16-банди: 16) Республика давлат бошқарув органларининг, шунингдек ҳокимларнинг қабул қилган ҳужжатларини тўхтатади, бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга ҳақли.
|
96-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти бетоблиги сабабли ўз вазифасини бажара олмаслиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қўшма қарорига кўра тузилган давлат тиббий комисияси хулосаси билан тасдиқланган тақдирда ўн кун муддат ичида палаталарнинг қўшма фавқулодда йиғилишида депутатлар, сенаторлар орасидан уч ойигача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сайланади. Бу ҳолда уч ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига умумхалқ сайлови ўтказилиши шарт.
|
96-модда. Мамлакатнинг амалдаги Президенти ўз ваколатларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатларини вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг зиммасига юклатилади, бунда уч ой ичида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат Президенти сайлови ўтказилади.
| Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш натижасида: - сиёсий партияларнинг аҳоли турмуш даражасини ошириш, унинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий-маънавий эҳтиёжларини қондириш;
- сайловчиларнинг энг долзарб муаммоларини Бош вазир ҳисоботини муҳокама қилишда кўндаланг қўйиш имконияти пайдо бўлади, сайловчилар ишончини қозониш учун кучли рақобатни юзага келтиради;
- сиёсий партиялар орқали давлат бошқарувида халқнинг бевосита иштирок этиш доираси ва ҳажми янада ошади;
- аҳолининг сиёсий-ижтимоий фаоллиги кучаяди, фуқаролик институтларининг мавқеи ва таъсири ошади;
- халқ ва давлат ҳокимияти ўртасида доимий мулоқот, ўзаро ҳамкорлик кучайишида муҳим омил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |