Ўзбекистон мустақилликка киришиш даври, истиқлолга еришишнинг сермашаққат йўли ва тахликали даври. Миллий давлатчилик пойдеворининг барпо етилиши. Ўтиш даври ва


Download 5.46 Mb.
bet13/19
Sana21.10.2023
Hajmi5.46 Mb.
#1714419
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
1-мавзу

Жамият ҳаётида оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий вазифалари ва жамоатчилик фикрини шакллантириш борасидаги фаолияти кенгайди. Бу даврда журналистларни қайта тайёрлаш Халқаро маркази яратилганини, илк мустақил газеталар (“Ҳуррият”, “Моҳият” ва бошқалар) ҳамда нодавлат газеталарга (“Даракчи” ва бошқалар) асос солинганини айтиб ўтиш ўринлидир. Партия журналистикаси ижтимоий ҳодиса сифатида иш бошлади.

Жамият ҳаётида оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий вазифалари ва жамоатчилик фикрини шакллантириш борасидаги фаолияти кенгайди. Бу даврда журналистларни қайта тайёрлаш Халқаро маркази яратилганини, илк мустақил газеталар (“Ҳуррият”, “Моҳият” ва бошқалар) ҳамда нодавлат газеталарга (“Даракчи” ва бошқалар) асос солинганини айтиб ўтиш ўринлидир. Партия журналистикаси ижтимоий ҳодиса сифатида иш бошлади.

2007 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонунни имзоланиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси раиси лавозимини тугатилиши давлат ҳокимияти ва бошқарувини либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлди. Президентнинг қонунчилик ташаббуси билан (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддаси асосида) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг баъзи моддаларига (89-модда; 15-параграф; 102-модда 2-қисм) тузатишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан сиёсий партиялар ҳаётида ҳам катта ўзгаришлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддаси янги таҳрирда баён этилди: “Ўзбекистон Републикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди”. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка парламент фаолиятига оид “парламентдаги кўпчилик” тушунчаси ҳамда парламент фаолиятига оид “муҳолифат” тушунчаси хам киритилди. Ушбу қонунлардаги тузатишлар катта аҳамиятга эга бўлиб, улар демократик институтларнинг, ижтимоий-сиёсий онгнинг камолотини, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришга бўлган тайёрликни, шунингдек, мамлакатнинг янги даврдаги сиёсий ривожини, яъни ҳокимият тақсимланиши тамойилини амалга ошириш, “кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” ўтишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига қадам қўйилаётганлигини акс эттирди. Сиёсий партиялар ролининг кучайтирилиши демократик ислоҳотларнинг изчил ривожланишида навбатдаги қадам бўлди.


Download 5.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling