Давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида:
ҳокимият органларининг конституциявий асосда бўлинишини таъминлаш;
маъмурий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, янгилаш тизимини такомиллаштириш;
Икки палатали миллий парламентни ташқил қилиш масаласи 2000 йил 25 майда Олий Мажлиснинг 2-сессиясида илгари сурилди. Бу таклиф қуйидагиларга асосланар эди:
-ижтимоий ҳаётда кўплаб ўзгаришлар содир бўлди,
-жамият аъзоларининг сиёсий ва маънавий онги улғайиши натижасида парламентни ташкил этилишида ҳам, унинг фаолиятида ҳам тегишли ўзгаришлар бўлиши табиийдир.
Шу ҳолатларни назарда тутиб, доимий асосда ишлайдиган икки палатали парламент тизимига ўтиш таклифи киритилди.Олий Мажлиснинг 2001 йил 6 декабрда қабул қилган Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра, 2002 йил 27 январда икки палатали парламентни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий муддатини ўзгартириш масалаларига бағишланган референдум ўтказилди. Референдум натижаларига кўра, Ўзбекистон халқи икки палатали парламентни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий муддатини 5 йилдан 7 йилгача ўзгартиришни маъқуллади. 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонунда қонун чиқарувчи ҳокимиятни тубдан ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонун устуворлиги, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд тармоқлари ўртасида мувозанатни, улардан ҳар бирининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир ишларнинг асосий йўналишлари эканини белгилаб берди. 2002 йил 12 декабрда Олий Мажлиснинг 10-сессияси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунлар ҳамда уларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилди. Шунингдек, 2003 йил 24 апрелда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида тўпланган парламентаризм тажрибаси, Ўзбекистон халқининг қадриятлари ва менталитетини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган ушбу қонунлар икки палатали парламентимиз ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий шаклларини аниқ белгилаб берди. - 2002 йил 12 декабрда Олий Мажлиснинг 10-сессияси “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонунлар ҳамда уларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилди. Шунингдек, 2003 йил 24 апрелда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида тўпланган парламентаризм тажрибаси, Ўзбекистон халқининг қадриятлари ва менталитетини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган ушбу қонунлар икки палатали парламентимиз ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий шаклларини аниқ белгилаб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |