Ўзбекистон мустақилликка киришиш даври, истиқлолга еришишнинг сермашаққат йўли ва тахликали даври. Миллий давлатчилик пойдеворининг барпо етилиши. Ўтиш даври ва


Ўзбекистон Республикасининг Президенти


Download 5.46 Mb.
bet6/19
Sana21.10.2023
Hajmi5.46 Mb.
#1714419
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1-мавзу

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Мустақил Ўзбекистон давлати тарихида Президентлик Республикаси шаклидан давлат бошқаруви дастлаб 1990 йил 24 мартда таъсис этилди. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мустақиллик даврида Президентлик институти тўла шаклланди. Ўзбекистон Конституцияси 19-бобининг 89-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси (Парламент)

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси (ижро этувчи ҳокимият)

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари ва ҳуқуқий мақоми белгиланган.

Суд ҳокимияти

1991 – 2000 йилларда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг миллий концепцияси белгилаб олинди ва конституциявий-ҳуқуқий асослари яратилди. Мавжуд тажриба ва ривожланган мамлакатларнинг қонунчилигини таҳлил қилиш асосида суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотларини чуқурлаштириш, одил судлов тизимини демократлаштириш, суд жараёнида айблов ва ҳимояни амалда тенглигини таъминлашга қаратилган тадбирлар амалга оширилди.

Судларни жазоловчи ва фақат давлат манфаатларини ҳимоя қилувчи органдан қонун устуворлигини ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи органга айлантиришга қаратилган яхлит суд тизими шакллантирилди.


Қонун чиқарувчи ҳокимият – ОЛИЙ МАЖЛИС
Ижро этувчи ҳокимият – ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
Суд ҳокимияти – турли тоифадаги суд органлари
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими

Мамлакатда амалга ошириб келинаётган конституциявий модернизациялаш ва давлат қурилиши соҳасидаги изчил ислоҳотлар натижасида рационал давлат бошқаруви тизими шаклланди, ҳокимият тузилмалари ўртасида ваколатларнинг мутаносиб тақсимланишига эришилди.


Download 5.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling