Ўзбекистон мусулмонлари идораси


إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ عَنْ أَهْلِهَا حَرَّ الْقَبور وَإِنَّمَا يَسْتَظِلُّ الْمُؤْمِنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِي ظِلِّ صَدَقَتِهِ (


Download 115 Kb.
bet3/4
Sana06.02.2023
Hajmi115 Kb.
#1171759
1   2   3   4
Bog'liq
2023 01 20 3 Тезис ДИНИМИЗДА ЎЗАРО ЁРДАМНИНГ ФАЗИЛАТИ1 — ШРИФТ

إِنَّ الصَّدَقَةَ لَتُطْفِئُ عَنْ أَهْلِهَا حَرَّ الْقَبور وَإِنَّمَا يَسْتَظِلُّ الْمُؤْمِنُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِي ظِلِّ صَدَقَتِهِ (رَوَاهُ الإِمَامُ الْطَبَرَاني)
яъни: “Албатта садақа ўз эгасини қабр иссиқлигидан сақлайди. Садақа қилувчи мўмин Қиёмат куни ўз садақаси соясида туради” (Имом Табароний Уқба ибн Омир разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Садақа ва эҳсоннинг барча кўринишлари, хоҳ у нафл бўлсин, хоҳ фарз бўлсин, барчаси гуноҳларнинг ўчирилишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
اَلصَّدَقَةُ تُطْفِئُ الْخَطِيْئَةَ كَمَا يُطْفِئُ الْمُاءُ النَّارَ ﴾
(رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ عن جابر بن عبد الله رضي الله عنه). ﴿
яъни: “...Сув оловни ўчирганидек, садақа гуноҳларни ўчиради” (Имом Термизий ривоятлари).
Уламоларимиз хайр-эҳсон – инсоннинг имони борлигини тасдиқловчи амал дейишган.
Исломда энг олий хулқлардан бири – ийсордир. Яъни ўзи муҳтож бўлиб турганда ҳам ўзгаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш ва илинишдир. Аллоҳ таоло мадиналик мусулмонларни айнан мана шу сифат билан мақтаб, шундай дейди:
وَالَّذِينَ تَبَوَّءُوا الدَّارَ وَالْإِيمَانَ مِنْ قَبْلِهِمْ يُحِبُّونَ مَنْ هَاجَرَ إِلَيْهِمْ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمْ حَاجَةً مِمَّا أُوتُوا وَيُؤْثِرُونَ عَلَى أَنْفُسِهِمْ وَلَوْ كَانَ بِهِمْ خَصَاصَةٌ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
яъни: “Улардан (муҳожирлардан) илгари (Мадинадек) диёрда яшаган ва имонни сақлаганлар (ансорлар) эса ўзлари (ёнлари)га ҳижрат қилиб келган кишиларни суйгайлар ва дилларида уларга берилган нарса (ўлжалар) сабабли ҳасад сезмаслар ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар” (Ҳашр сураси 9-сура).
Хайр-эҳсон қилиш билан ҳаргиз мол озаймаслиги ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
﴿ثَلَاثَةٌ أُقْسِمُ عَلَيْهِنَّ، وَأُحَدِّثُكُمْ حَدِيْثاً فَاحْفَظُوهُ: "مَا نَقَصَ مَالُ عَبْدٍ مِنْ صَدَقَةٍ وَلَا ظُلِمَ عَبْدٌ مَظْلَمَةً فَصَبَرَ عَلَيْهَا إِلَّا زَادَهُ اللهُ بِهَا عِزًّا وَلا فَتَحَ عَبْدٌ بَابَ مَسْأَلَةٍ إِلَّا فَتَحَ اللهُ عَلَيْهِ بَابَ فَقْرٍ﴾ (رَوَاهُ الإِمَامُ أَحْمَدُ عن أبي كبشة الأنماري رضي الله عنه).
яъни: “Уч нарсага қасам ичаман: “Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур. Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Динимизда берувчи қўл олувчи қўлдан афзал экани кўп таъкидланади. Аллоҳ таоло мўл ризқ ва имконият берган кишилар: “Шунча молу давлатни одамлар ичидан танлаб менга берган Аллоҳга ҳамд ва санолар бўлсин. Мени қийналган мусулмонларга ёрдам берувчилардан қилди. Бунинг шукрига энди қўлимдан келганича, имкон қадар одамларга ёрдам бераман”, деб ҳаракат қилишлари мақсадга мувофиқдир. Чунки, Аллоҳ хоҳлаган кимсани бой қилади, хоҳлаганини эса камбағал қилади. Бойни муҳтож ва муҳтожни бой қилиш Аллоҳ таолога ниҳоятда осондир.
Турли сабаблар билан қийин аволда ва муҳтож бўлиб қолганлар эса, тушкунликка тушмасдан Аллоҳ таолога дуо қилиб, қийин вазиятдан чиқиш йўлларини ахтаришлари лозим.
Қийинчиликларга дуч келинганда Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда келган дуоларни лозим тутиш керак. Дуо ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:

Download 115 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling