Ўзбекистон республ
Download 0.72 Mb.
|
Xayot faoliyati xavfsizligi kur ishi
Панажойларга яширинган аҳолининг мажбуриятлари:
-тез ва чаққонлик билан кўрсатилган жойларни тартибни сақлаган ҳолада эгаллашлари; -ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя этишлари; -ваҳимага тушмаслик, ўзларини эркин ҳис қилишлари; -қарияларга, аёлларга ва ёш болаларга ёрдам кўрсатишлари; -шахсий ҳимоя воситаларини тайёр ҳолатда сақлашлари; -панажойларда бўлган вақтларида техника хавфсизлиги қоидаларига (электр тармоқларидан ўзбошимча фойдаланиш, кислород солинган балонларга ва бошқа асбоб-ускуналарга яқинлашмаслик) қатъиян риоя қилишлари; -хавф тугаганидан кейин фақат фуқаро муҳофазаси ёки фуқаро муҳофазаси штаби ходимларининг командаси билан ташқарига тартибни сақлаган ҳолда чиқишлари. Панажойлардан аҳолини мажбурий чиқишларини тақозо этадиган сабаблар: -панажойлардаги асбоб ускуналар яширинганларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган даражада бузилиши; -панажойларни сув босганда; -панажойларда ёнғин чиққанда; -панажойлардаги ҳаво миқдорида хавфли газларнинг тарқалишида, кислород миқдорининг кескин камайиб кетишида. Юқорида кўрсатилган салбий ҳолатлар содир бўлганида, яширинган аҳоли панажойдан узоқ бўлмаган бошқа ҳимоя иншоотларига ўтказилади. Бу тадбирларни амалга ошириш пайтида яширинганлар албатта шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган бўлишлари зарур. Фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоатларида радиактив заҳарловчи моддалар ва бактериал воситалар ҳамда оддий қуроллар таъсиридан ҳимоя қилишга, оммавий зарар етказувчи қуроллар таъсиридан тўлиқ сақлайди. Ҳимоя иншоотлари уч хил турга бўлинади: 1.Бошпаналар. Улар герметик ҳолда қурилган бўлиб, оммавий зарар етказувчи қурол-ядро заряди портлашидан ҳосил бўлган шикастловчи омиллардан ҳамда заҳарловчи моддалар ва бактериал восита аэрозолларидан тўлиқ ҳимоя қилади. 2.Радацияга қарши пана жойлар радиактив зарарланиш пайдо бўлган жойларда аҳолини радацион зарарланишдан ҳимоя қилади. З. Энг оддий пана жойлар - уруш вақтида жанг майдонларида ушбу иншоатлар ҳамиша йўл остидаги воситалар ёрдамида қурилади. Фуқаро муҳофазаси бошпаналари, яширин жойлар ишлаш ёки яшаш жойлари яқинида жойлашади. Бошпаналар, уларнинг таснифи, ички жиҳозланиши ва тинчлик даврида 107 улардан фойдаланиш: Аҳолини ядро портлашининг ҳамма омилларидан, шунингдек киёвий ва бактериал қуролларидан сақлаш учун мўлжалланган герметик турдаги ҳимояланган бинолар бошпаналар дейилади. Бошпаналар бетондан ёки темир бетондан ер остига қурилади. Бошпаналарнинг ҳимоя қилиш хусусияти 100% гача бўлади. Зарба тўлқини таъсиридан ҳимоя қилиш хусусиятига қараб бошпаналар қуйидаги синфларга бўлинади: 1-синф -5кг/кв см гача. 2-синф - З кг/кв см гача. 3-синф - 2кг/кв см гача. 4-синф - 1кг/кв см гача. Бошпаналар сиғимига қараб қуйидагиларга бўлинади: а) кичик бошпана-150 нафар кишиларга мўлжалланган; б) ўртача бошпана-150-450 нафар кишиларга мўлжалланган; в) катта бошпана-450 ва ундан ортиқ миқдордаги кишиларга мўлжалланган.. Бошпаналар жойлашишига қараб 2 хил кўринишда бўлади: а) қурилмалар таркибида (ер тўлада); б) айрим қурилмалар (мустақил қурилган). Бошпаналар қурилиш муддатига кўра 2 турга бўлади: а) тинчлик даврида қурилган бошпаналар; б) душман ҳужуми хавфи туғилганда қурилган бошпаналар. Жиҳозланиши жиҳатидан бошпаналар: -фильтр-вентиляцион қурилмаси бор бошпаналар; -фильтр-вентиляцион қурилмасиз бошпаналарга бўлинади. Бошпана биноларининг тагида ёки ер остига алоҳида қурилади. Бошпаналарнинг тепаси жуда пишиқ ва мустахкам, деворлари зарб тўлқинига ва сингувчи радиацияга чидамли бўлиши керак. Ташқаридан заҳарланган ҳаво кирмаслиги учун герметик равишда ишланган бўлиши зарур. Бошпанага кириш учун З та эшик қурилади. Биринчи эшик металдан пишиқ ишланади, қолган 2 таси газ ўтказмайдиган материаллардан ишланган бўлиши керак. Эшиклар зич ёпилиши учун четига резина ёпиштирилади. Бу эшиклар орасида 2 та даҳлиз ҳосил қилинади. Кириш эшикларидан ташқари, кириш жойлари иморатлар қулаши натижасида бекилиб қолган ҳолларда фойдаланиш учун ер тагидан ғишт, темир-бетон тешик қувурлар қурилиши керак. Бошпанада ҳаво етарли бўлиши учун фильтр-вентиляция қурилма ўрнатилади (ФВА-49, ФВК-1, ФВК-2). Бу қурилмалар икки режимда ишлаши мумкин: соф ва фильтр-вентиляция. 1-режимда ҳаво чангга қарши тўрсимон фильтр билан тозаланади. Тўрлар махсус мой билан мойланади. Ҳаво фильтрдан ўтаётган чанг ва радиактив моддалар тўрининг мой қатламига ёпишиб қолади. Мой фильтрнинг битта ячейкасининг унумдорлиги соатига 1000-1300 м.куб. 2-режимда ҳаво заҳарли моддалар ва бактерологик заҳарли моддалар ўтказмайдиган ниқоблар (противогаз) бўйича ишлайдиган фильтр билан 108 тозаланади. Ҳаво миқдори соф вентиляция режими бўйича бошқарув пунктида ишлаётган бир одам учун 5м Fсоат бўлиши керак. Кучли ёнғин эҳтимоли бўлган ҳудудда жойлашган панажой атмосферасида кислороднинг миқдори пастлиги, СО2 миқдори юқорилиги ёки кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ) нинг миқдорининг ошганлиги пана жойларнинг тўла изоляцияси ва улардан ҳавони ренгенерация режимидан фойдаланишни кўзда тутилади. (РП-100 ренгенератив мосламалардан фойдаланиш) РП-100 ренгенератив патроннинг ишлаш тамойили ҳаво патронидан ўтаётган таркибида кальций оксиди бор кимёвий ютгич билан реакцияга кирувчи СО2 газидан тозаланади. Реакция сув ва иссиқлик ажралиши билан кечади. Ренгенератив патронлардан фойдаланишда кислород етишмаслигини олдини олиш учун пана жойга редуктор орқали узатиладиган кислород балонлардан тўлдирилади. Бошпана хоналари бир нечтага бўлади. Асосий хона - одамларни жойлаштириш хонаси, ёрдамчи хона - фильтр-вентиляцион камера хонаси. панажойларни тарк этишади. Панажой хоналари шамоллатилиб, у ерда йиғиштириш ишлари олиб борилади. Тинчлик даврида панажойларни маданий-маиший иншоатлар (кичик устахоналар, ишчилар аҳоли билан шуғилланадиган синфлар, фуқаро муҳофазаси ўқув пунктлари, ҳар хил тўгараклар ишлаши учун жой, енгил автомашиналар учун гараж, савдо ва овқатланиш пунктлари омборлари) сифатида фойдаланиш мумкин. Тинчлик даврида панажойлардан ишлаб чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун фойдаланиш, уларни ҳимоя хусусиятлари ва яширинувчиларни қабул қилишга тайёргарлигини бузмаслик керак. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling