Ўзбекистон республ


Download 0.72 Mb.
bet11/16
Sana09.02.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1182472
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Xayot faoliyati xavfsizligi kur ishi

Нурланншга қарши панажойлар, уларнинг ички жихозланиши.
Коллектив ҳимоя воситаларига радиоактив заҳарловчи моддалар ва
бактериал воситалардан ҳимояловчи махсус жиҳозланган муҳандислик
иншоотлари ва объектлари киради. Ушбу иншоотлар одамларни ядро қуроли,
заҳарловчи моддалар ва бактериал воситалар ҳамда оддий қуроллар
таъсиридан ҳимоя қилишга мўлжалланган.
Коллектив ҳимоя қилиш воситалари фуқароларни оммавий зарар
етказувчи қуроллар таъсиридан тўлиқ сақлайди ва уларнинг иккинчи хилига
радиацияга қарши панажойлар киради. Ушбу иншоотлар радиоактив
зарарланиш пайдо бўлган жойларда одамларни радиацион зарарланишдан ва
ёруғлик нурланишдан ҳимоя қилади.
Бундан ташқари панажойлар ўтувчи радиациядан (шу жумладан нейтрон
оқимларидан), қисман ядро портлашининг зарб тўлқинидан, заҳарловчи
моддаларнинг суюқ томчисидан ва бактериал воситалар аэрозолларнинг
бевосита одамлар терисига ва кийим-кечакларига тушишидан сақлайди.
Радиацияга қарши панажойларнинг радиоактив нурланишларидан ҳимоя
қилиш хусусиятлари, унинг ҳимоя коэффициенти билан баҳоланади. Ҳимоя
коэффициенти радиацияга қарши панажойнинг радиация таъсирини неча
марта камайтиришини, фуқароларнинг нурланиш дозасини қанча кам
олишини кўрсатади. Радиацияга қарши панажойларнинг ҳимоя
тупроқ билан тўлдирилади. Панажойларнинг қарама-қарши томонларига
қалин эшик қуйилади ва бу ердан тамбур учун жой ажратилади. Кириш
жойларнинг ўлчами 80-180 см. бўлиши керак. Панажой ичининг баландлиги
2 метрдан кам бўлмаслиги керак, полнинг юзи бир одамга 0,5 метр, сиғими 5
тадан 50 та одамгача ва ундан кўпроқ бўлиши мумкин. Панажой ичига сув
йиғиладиган канал қазилади, чиқиш томонига қиялаб тўғрилаб қўйилади.
Панажой атрофида ҳам канал қазилади. Одамлар дам олиши учун икки
қаватли сўри ва курсилар ўрнатилади. Панажойда ҳаво берадиган қурилма
бўиши зарур. Ҳаво ҳайдайдиган йўллар ердан 3 метр баландликка жойлашган
бўлиши керак, шунинг билан бирга панажойни тўсатдан юз берадиган
портлашдан ҳимоя қилишга мослаб қуриш керак. Ҳаво бериш меъёри
панажойда ўтирган бир кишига соатига 2-3 куб метр бўлиши керак.
Панажойда ишлаётган бир кишига учун ҳаво бериш меъёри эса соатига 5 куб
метрни ташкил этиш керак. Панажойга умумий иситиш тизими тармоғи
ўтказилади. Сув билан таъминлаш водопровод орқали амалга оширилади ва
албатта сув заҳираси тайёрланиб қўйилади. Ҳар бир киши учун сув заҳираси
бир кунга 6 литрни ташкил қилиши керак. Чироқ электр тармоғидан
олинади, авария ҳолатларида эса аккумулятордан ва кичкина
электрофонарлардан фойдаланиш мумкин.
Техноген турдаги фавқулодда вазиятлар (кучли таъсир этувчи
моддаларнинг оқиши, тарқалиши) содир бўлганда панажойларда ишчи ва
Аҳолини радиациядан муҳофаза қилиш мақсадида турли хилдаги
иншоотлар мавжуд. Муҳофаза иншоотлари аҳолини муҳафазаловчи ишончли
воситадир. Бу иншоотлар аҳолини турли тусдаги фавқулодда вазиятлардан
ҳамда оммавий қирғин қуролларнинг таъсир этиш омилларидан сақлайдиган
бошпана ҳисобланади. Муҳафазаловчи иншоотлар муҳофазалаш хусусиятига
кўра, пана ва радиацияга қарши пана жойларга бўлинади. Бундай иншоотлар
қуйидаги хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда:
-йўналишга кўра: фуқароларни сақлашга, бошқарув тизимларини
жойлаштиришга мўлжалланган;
-жойлашган ўрнига кўра: алоҳида жойлашган (метрополитенлар ва тоғкон қурилишлари, шахталари);
Қурилиш муддатига кўра: бошпана РСБ (радиациядан сақловчи
бошпана) ва оддий бошпаналар қурилади.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини фуқаро муҳофазаси
ҳимоя иншоатларида яшириш келиб чиқиши мумкин бўлган кўплаб
йўқотишларни олидини олувчи энг самарали усулидир. Фавқулодда
вазиятлар содир бўлганида фуқаро муҳофазасининг “Ҳаво тревогаси”,
“Радиациявий хавф” ва “Кимёвий тревога” командалари берилади.
“Кимёвий тревога” командаси берилганида панажойларга
яширувчиларга объектнинг фуқаро муҳофазаси ходимлари, фуқаро
муҳофазаси штаби ходимлари томонидан шахсий ҳимоя воситаларини
тарқатишни ташкил этишлари керак. Панажойларга кириш тўғрисида
буйруқни объект раҳбари-фуқаро муҳофазаси бошлиғи бериши керак. Агарда
фавқулодда вазият содир бўлган вақтда аҳолининг панажойларга ўз вақтида
етиб кела олмаган қисми панажойларга киришдан олдин уларга панажойнинг
махсус жойида қисман дезинфекция қилинади. Панажойларда аҳоли
жойлашиши учун стрелкалар ўрнатилган бўлади.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудлардан жабрланганларни ёки
жабрланиш эҳтимоли туғилганда аҳолини панажойларга жойлаштириш
тадбирларини қониқарли ва самарали олиб бориш мақсадида объект фуқаро
муҳофазаси ва фуқаро муҳофазаси штаби ходимларидан иборат бўлган
звенолар тузилади. Панажойларга аҳолини тартиб билан, колонналарга
ажратган ҳолда олиб кирилади. Колонна бошлиғида ҳудуднинг ва
панажойларнинг чизмаси (схема) бўлиши керак. Кўчирилаётганлар
таркибида агарда беморлар бўлса, уларга биринчи тиббий ёрдами
кўрсатилиб, уларга соғлом кишилар биркитиб қўйилади.
106
Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда командасиз шахсий ҳимоя
воситаларини ечиш, якка ҳолда юриш, осмонда осилиб турган хавфли
ускуналар остида туриш, ерда ётган электр симларига яқинлашиш ёки тегиш,
тутун чиққан жойларга командасиз бормаслик лозим.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling