53
хосил бўлган тоқ(бирлашган) тухум йўли, қўшимча безлар, уруғ қабул
қилгич халтача киради. Овариолалар сони турли хашаротларда бир нечтадан
бир неча юзгача боради. Овариолани тепа қисмида тухум хўжайралар
шаклланади, пастки қисм вителлярийда тухум хўжайралар
етилади ва
қобиғга ўралади. Хар бир овариолани оѐқчалари(найсимон, тухум чиқиши
учун) қўшилишиб каликс деб аталувчи умумий тухум йўлини
хосил
қилишади. Чап ва ўнг каликслар қўшилишиб умумий тухум йўлини хосил
қилишади, у эса ташқи мухитга очилишдан олдин қинга айланади. Қинни
ѐнбош деворида уруғ қабул қилгич бўлиб у ердан сақланаѐтган уруғ
хўжайралар вақти-вақти билан чиқиб тухум хўжайраларини оталантиради.
Эркак жинсий тизими урғочи жинсий тизимга ўхшаш. Фолликуляр
тузилишга эга бир жуфт уруғдонларда сперматозоидлар(уруғ) етилади.
Етилган уруғ резервуарга йиғилади. У ерда тўпланган уруғ чиқариш
каналидан пенис(эдеагус – эркак урчиш органи) ѐрдамида урғочи қинига
киритилади. Қиндан уруғ, уруғ қабул қилгич халтачасига ўтади. Оталаниш
ички. Хорионни(қобиқ) тузилиши бўйича тухум турли хашаротларда турлича
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: