50
Дейтоцеребрум бош миянинг ўрта бўлими бўлиб, мўйловларни
иннервациялайди, келиб чиқиши жихатдан антеннал
сегмент ганглийсига
тегишлидир.
Тритоцеребрум бош мияни учинчи ѐки орқа бўлими бўлиб юқори
лабни иннервациялайди, хамда симпатик нерв тизими билан боғланган.
Халқум ости ганглий оғиз органларини ва олдинги ичакни
иннервациялайди, бошни жағ қисми - гнатоцефалонни уч ганглийси қўшилиб
кетиши натижасида келиб чиққан.
Содда тузилган хашаротларда қорин нерв занжири учта кўкрак
ва саккизта
қорин ганглийларидан иборат. Юксакроқ тузилган хашаротларда кўкрак ва
қорин ганглийларини бирлашиши кузатилади, бу олигомерланишни белгиси
бўлиб организмни марказлашканроқ бошқарилувига ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: