54
хўжайрасига кириб уни оталантиради. Аэропиле орқали газ алмашиниш
содир бўлади. Тухум хўжайрада йирик ядро ва цитоплазма бўлади.
Цитоплазмани марказида тухумни сариғи бўлиб унда озуқа
моддалар
захираси жойлашган. Хашаротларни тухуми 0,03 мм-дан 8-10 мм-гача
боради.
Оталанган тухумдан зигота хосил бўлади.
Дастлаб ядро бир неча бор
бўлинади. Жуда кўп майда ядролар хосил бўлгандан сўнг ташқи қисмдаги
ядрочалар ўз атрофидаги цитоплазма билан ажралиб хўжайраларга
айланади. Хосил бўлган қатлам бластодерма деб аталади. Шундан сўнг ички
ва ўрта қатламлар шаклланади. Бу қатламлар экто, эндо ва мезодерма деб
аталади. Шу тарзда муртакни шаклланиши амалга ошади.
Кейинги муртак
қобиғлари ва сегментацияни вужудга келиш даври, бластокинез дейилади. Бу
даврда муртак ўсади, сегментлар шаклланади, усти эса сероз ва ички амнион
қобиқлар билан қопланади. Кейинчалик мезодермадан ички органлар,
эктодермадан ташқи тери қопламаси, энтодермадан ўрта ичак шаклланади.
Тўлиқ шаклланган муртак ўз кучи билан хорионни ѐриб чиқади. Тухумдан
чиққан муртак личинка деб аталади ва шундан кейинги давр постэмбрионал
давр дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: