Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

пешона, пастроқда - қаншар(наличник), устида - манглай, орқасида - 
гардон , ѐн томонларида чаккалар. Чаккага пастки ва устки жағлар туташиб 
туради. Ҳашаротларнинг бош қисми текшириб чиқилгандан сўнг хамма 
белгилари кўрсатилган расми альбомга чизиб олинади(расм 3). 
Сўнгра бош қисмида жойлашган ўсимталарни текширишга ўтилади. 
Хашаротларда оддий ва мураккаб кўзлар борлигига эьтибор бериш керак. 
Мураккаб ѐки фасеткали кўзлар доим бир жуфт бўлиб, бошнинг ѐн 
томонларида жойлашган. Оддий кўзчалар айрим хашаротларда бўлмайди, 
бўлган ҳолатда улар пешонада жойлашади. 


58 
Расм 3. Хашаротлар бош бўлимини тузилиши 
Хашаротлар мўйловчаларини (антенналар) қандай хиллари борлиги 
билан танишиш учун фиксация қилинган хашаротлардан ва плакатлардан 
фойдаланилади. Мўйловчалар қуйдаги хилларга бўлинади: 
Ипсимон - бу хил мўйловчанинг хамма бўғимлари цилиндрик шаклда 
яьни бўғимларини эни бўйидан кам фарқ қилади. Бу турдаги мўйловчалар 
темирчак ва капалакларда учрайди. 
Қилсимон мўйловчалар - узун ва катта бўлади, уч томонига 
ингичкалашиб боради. Мисол темирчаклар, сувараклар, мўйловдор 
қўнғизлар мўйловлари. 
Мунчоқсимон(тасбеҳсимон) - калта ва энли, юмалоқлашган 
бўғимлардан иборат. Бу турдаги мўйловчалар қора қўнғизларда учрайди. 
Аррасимон мўйловчалар - бўғимларининг бир томонида чўзилган 
қирралар бўлиб аррани эслатади. Бу турдаги мўйловчалар қарсилдоқ ҳамда 
тилла қўнғизларда учрайди: 
Тўғнагичсимон - бу турдаги мўйловларни учидаги бўғимлар бирмунча
йириклашган бўлганлиги учун мўйлов тўғноғични эслатади. Бу хил 
мўйловлар капалакларда, тўрқанотлиларда, пўстлоқхўр қўнғизларда учрайди. 
Патсимон мўйловчалар - қушларни патини эслатади бўғимларини 
икки томонида ингичка узун ўсимталари бўлади. Бундай мўйловчалар 
тангача қанотлиларнинг ипакчилар, эркак тунламлар, товус кўзлилар ва 
бошқа оилалар вакилларида учрайди. 


59 
Расм 4. Хашаротлар мўйлови турлари. 
Тирсаксимон мўйловчалар - биринчи бўғими қолган бўғимлардан анча 
узунроқ қолган бўғимлар биринчи бўғимга бурчак хосил қилиб туташган. Бу 
мўйловчалар қовоқ ариларда буғу қўнғизларда учрайди. 
Тароқсимон мўйловлар - бўгимларнинг бир томонида чўзилган 
ўсимталар бўлгани учун тароқни эслатади. Бу мўйловчалар қирсилдоқ 
қўнғизларда учрайди. 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling