Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Ковловчи ѐки қазувчи – гўнг қўнғизи, тупроқда яшайдиган 
бузоқбошининг ва пўстлоқхўрларнинг биринчи жуфт оѐқлари ковлашга 
мослашган. Бундай оѐқларни ташкил қилган хамма қисимлари калта ва 
кенгайган четлари аррасимон тишли бўлади. 
Йиғувчи ѐки тўпловчи- асаларисимонларни орқа оѐқлари бўлиб 
ўсимлик гулларининг чангини йиғишга ва ташишга мослашгандир. 
Хашаротларнинг кейинги жуфт оѐқларининг болдир қисмида тукчалари кўп 
бўлади. Болдирни ѐн томонида учи қайрилган майда тукчалар бўлиб, улар 
саватча хосил қилади. Панжанинг биринчи бўғими кенгайган ва унинг ички 
томони тукчалар билан қалин қопланган бўлиб, у чўтка хосил қилади. Унинг 
ѐрдамида асалари ўзининг танасига ѐпишган гул чангини йиғиб олади. 
Қамровчи- бешиктерватарларга хос, уларнинг олдинги оѐқларининг 
сон ва болдир қисми узун бўлиб улар хитиндан иборат майда тишчаларга эга. 
Болдир сонга келиб қисилган пайитда хашаротлар ўз ўлжасини қисқич билан 
ушлагандай қисиб олади. 
Қанотларни тузилишини ва уларни томирланишини коллекция ва тайѐр 
препаратлар, плакатлар бўйича ўрганилади. Хашаротларнинг кўпчилигида 
икки жуфт қанот бўлиб улар ўрта ва орқа кўкрак бўғимларида жойлашган. 
Айрим хашаротларда олдинги қанотлар қаттиқ ѐки хитинлашган бўлиб устки 
қанот деб аталади. Бундай қанотлар қўнғизларда, тўғри қанотлиларда, 
қандалаларда учрайди. Орқа жуфт қанотлар хар доим пардасимон бўлади 
(ниначилар, капалаклар, парда қанотлилар). Айрим хашаротларда қанот 
бўлмайди(битлар,бургалар). Қанотларни мухум марфологик хусусиятларидан 
бири уларда томирларнинг мавжудлигидир. Томирлар қанотларда 
жойлашиши бўйича бўйлама ва кўндаланг томирларга бўлинади. Бўйлама 
томирлар қанотларнинг асосидан яни кўкракки туташган қисмидан бошланиб 
елпиғич шаклида қанот четигача боради. Қанотнинг томирланиши 


64 
хашаротларнинг бир қанча туркумлари учун муҳум систематик аҳамиятга 
эга.
Узунасига жойлашган томирларни дўлана капалаги қаноти мисолида 
кўриш мумкин. Ҳар бир томир ўз номига эга:

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling