60
Ўрганилган мўйловлар турлари расм дафтарга чизиб керакли ѐзувлар
ѐзилади(расм 4).
Оғиз
аппарати билан танишишни кемирувчи оғиз
аппаратини
қисимларга ажратиш билан бошланади (чигиртка, суварак). Сўнгра қолган
турдаги
оғиз
аппаратлари билан
танишилади:
кемирувчи-яловчи
(асаларилар),
санчиб-сўрувчи ( чивин, қандалалар
), сўрувчи (капалаклар)
яловчи (уй пашшаси).
Оғиз аппаратини аьзоларга бўлишдан аввал, ҳар бир аьзони қандай
қилиб калла чаноғига туташганлигини ва ҳаракатини
дастали игна билан
аниқлаш керак. Бунинг учун хашаротнинг калла чаноғини пешонасини
пастга қаратиб қўйиб пастки лаб ва пастки жағларини
ажратиб олинади,
сўнгра чаноғни тўнтариб устки лаб ва устки жағларни ажратилади.
Барча
ажратилган оғиз қисмилари буюм ойнасига
жойлаштириб устига озгина
бальзам солиниб қоплагич ойна билан ѐпилади.
Расм 5. Оғиз аппарати турлари
Кемирувчи оғиз аппаратидан ташқари иложи борича қолган турдаги
оғиз аппаратини ҳам аьзоларга бўлиб танишиш керак ѐки уларни таѐр
препаратлар бўйича кўрилади.
61
Сўнгра кўрилган оғиз аппаратлар расм дафтарга чизиб ва ѐзиб
олинади(расм 5).
Do'stlaringiz bilan baham: