58
Расм 3. Хашаротлар бош бўлимини тузилиши
Хашаротлар мўйловчаларини (антенналар) қандай
хиллари борлиги
билан танишиш учун фиксация қилинган хашаротлардан ва плакатлардан
фойдаланилади. Мўйловчалар қуйдаги хилларга бўлинади:
Ипсимон - бу хил мўйловчанинг хамма бўғимлари цилиндрик шаклда
яьни бўғимларини эни бўйидан кам фарқ қилади. Бу турдаги мўйловчалар
темирчак ва капалакларда учрайди.
Қилсимон мўйловчалар - узун ва катта бўлади, уч
томонига
ингичкалашиб боради. Мисол темирчаклар, сувараклар, мўйловдор
қўнғизлар мўйловлари.
Мунчоқсимон(
тасбеҳсимон)
- калта ва энли, юмалоқлашган
бўғимлардан иборат. Бу турдаги мўйловчалар қора қўнғизларда учрайди.
Аррасимон мўйловчалар - бўғимларининг бир томонида чўзилган
қирралар бўлиб аррани эслатади. Бу турдаги мўйловчалар қарсилдоқ ҳамда
тилла қўнғизларда учрайди:
Тўғнагичсимон - бу турдаги мўйловларни учидаги бўғимлар бирмунча
йириклашган бўлганлиги учун мўйлов тўғноғични эслатади. Бу хил
мўйловлар капалакларда, тўрқанотлиларда, пўстлоқхўр қўнғизларда учрайди.
Патсимон мўйловчалар - қушларни патини эслатади бўғимларини
икки томонида ингичка узун ўсимталари бўлади. Бундай мўйловчалар
тангача қанотлиларнинг ипакчилар,
эркак тунламлар, товус кўзлилар ва
бошқа оилалар вакилларида учрайди.
59
Расм 4. Хашаротлар мўйлови турлари.
Тирсаксимон мўйловчалар - биринчи бўғими қолган бўғимлардан анча
узунроқ қолган бўғимлар биринчи бўғимга бурчак хосил қилиб туташган. Бу
мўйловчалар қовоқ ариларда буғу қўнғизларда учрайди.
Тароқсимон мўйловлар - бўгимларнинг бир томонида чўзилган
ўсимталар бўлгани учун тароқни эслатади. Бу мўйловчалар қирсилдоқ
қўнғизларда учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: