Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Метаморфоз турлари 
Постэмрионал ривожланиш хашаротларнинг ташқи кўринишида 
ўзгаришлар билан содир бўлади. Шунинг учун бу ривожланиш даври 
метаморфоз 
давр 
хам 
деб 
аталади. 
Постэмрионал 
ривожланишнингфазаларининг сонига қараб асосан икки тур метаморфозни 
кузатиш мумкин. Булар тўлиқ ва тўлиқсиз(чала) метаморфозлар.
Тўлиқсиз метаморфоз ѐки гемиметаболада асосан 3 фаза – тухум, 
личинка ва имаго даврлари бўлади. Бу турдаги ривожланишда личинкалар 
нимфа деб аталади. Нимфалар ташқи кўриниши билан вояга етган 
хашаротларга ўхшаб кетади, фақат ўлчамлари кичиклиги қанотларни ва 
ташқи жинсий аъзоларни ривожланмаганлиги билан фарқланади. Ундан 
ташқари бу личинкаларни яшаш тарзи имагоникига ўхшаб кетади. Бу усулда 


55 
ривожланувчи хашаротларга – сувараклар, чигирткалар, хасфалар, 
бешиктерватлар, тубан хашаротлар киради.
Тўлиқ метаморфоз ѐки голометабола – тухум, личинка, ғумбак ва имаго 
даврларидан иборат. Бу усулда ривожланувчи хашаротлар личинкаси 
имагодан тубдан фарқ қилади. Уларни личинкаси кўп холларда қуртсимон 
бўлиб фасеткали кўзлари, қанотлари бўлмайди, танаси ва оғиз органлари 
бошқача тузилган. Личинкалар имаго яшайдиган ерда ва мухитда яшамайди. 
Личинкаларда қўшимча аъзолар мавжуд бўлади. Масалан: капалак 
қуртларидаги қорин оѐқлар, тўр тўқиш ва ипак безлари 
Голометаморфозли хашаротлар личинкалари 3 хил бўлади: 
1) Камподийсимон – бош кўкрак, қорин тагмалари ажралиб туради, оғиз 
аппарати прогнатик жойлашган, қоринча учида узун туклар бўлади. 
Бундай личинкалар йиртқич хашаротларга хосдир. 
2) Чувалчангсимон – камхаракатчан, оқиш рангли, кўкрак ва қорин 
оѐқлар бўлмайди, танаси цилиндрсимон сегментлардан тузилган 
бўлади. 
3) Қуртсимон – харакатчан, кўкрак ва қорин оѐқлари ривожланган, 
чувалчангсимон. 
Голометаморфозли хашаротларда яна бир фаза ғумбак даври бўлиб, бунда 
личинка қобиғ билан ўралади ва шу холатда организм тубдан ўзгаришларга 
учрайди. Кўпчилик хашаротлар ғумбаги ноқулай мухит шароитларини 
кечириш учун хизмат қилади.
Тўлиқ метамофоз билан капалаклар, қўнғизлар, пашша ва чивинлар, 
арилар ва чумолилар ривожланади.
Барча хашаротлар личинка даврида пўст ташлаб ривожланади. Вояга 
етган давр яъни имаго пўст ташламасдан ва ўсмасдан хаѐт кечиради. Айрим 
хашаротларда имаго умуман озиқланмайди ва узоқ яшамайди. 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling