Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Ўрганиладиган хашаротлар : тирик йирик тўғри қанотлилар, 
сувараклар ѐки қўнғизлар. 
Иш тартиби: 
Хашаротларнинг ички тузилишини ўрганиш учун улар аввал 
хлороформ билан жонсизлантирилади. Сўнг оѐқларини, қанотларини кесиб 
ташланади. Хашаротни чап қўлга олиб қайчи билан қорнини икки ѐн 
томонидан бўйига кесилади. Кейин қоринчанинг олди томонидан 
кўндалангига териси кесилади ва хашаротни мумлик ванначага 
жойлаштирилади. Хашаротнинг танасини тўғнағичлар билан ваннача тубига 
қадалади. Ванначага хашаротни қоплагунга қадар сув қуйилади, кейин 
пинцет билан қоринчанинг устки томонидаги тери ажратиб ташланади. 
Хашаротларнинг ички аьзоларини кўриш учун тери остидаги ѐғ қатламини 
олиб ташлаш керак. Хашаротларнинг овқат ҳазм қилиш тизими найчасимон 
тузилишга эга. Ичак уч асосий қисимга: олдинги, ўрта ва кейинги ичакларга 


69 
бўлинади. Олдинги ичак тўрт бўлимдан: халқум, қизилўнгач, жиғилдон ва 
мускулли ошқозондан иборат(расм 13).
Расм 13. Хашаротлар ички тузилиши 
Халқум сўлак билан хўлланган яхши майдаланмаган овқатни 
қизилўнгачга ўтказиб беради.Қизилўнгач аста секин кенгайиб жиғилдон 
билан туташади. Овқат жиғилдонда вақтинча тўпланади ва бир қисми ҳазм 
бўлади. Жиғилдондан овқат мускулли ошқозонга тушиб янчилади ва 
филтирланади. Сўнгра овқат мускулли ошқозондан ўрта ичакка (ҳақиқий 
ошқозонга) ўтади. Ўрта ичакнинг эпителийси безли бўлиб овқат ҳазм қилиш 
ширасини ажратади. 
Овқат ўрта ичакда перитрофик мембрана билан ўралади., бу 
эпителийнинг шикастланишидан сақлайди. Ўрта ичакда овқат кимѐвий 
парчаланиб ҳазм бўлади ва сўрилади. 
Орқа ичак ингичкайўғон ва тўғри ичакдан иборат бўлиб анал тешиги 
билан тугалланади. Орқа ичакда экскрементлар хосил бўлади ва озиқа 
таркибидаги сув организмга сўрилади. Расм дафтарига овқат ҳазм қилиш 
системасини расми керакли ѐзувлар билан чизилади. 
Ўрта ва орқа ичак оралиғига кўп сонли найчалар туташган. Бу 
найчаларни иккинчи учи берк бўлиб найчаларни ўзи эса муаллақ холатда 
гемолимфадан организм учун керакмас метаболитларни сўриб олади. 
Найчаларни биринчи бор италиялик олим Малпиги тавсифлагани учун 


70 
уларга олимни номи берилган. Мальпиги найчалари айириш тизими 
вазифасини бажаради(расм 14). 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling