Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Расм 14. Малпиги найчалари  5-МАВЗУ


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

 
Расм 14. Малпиги найчалари 
5-МАВЗУ
Хашаротларнинг нафас олиш тизими.
Қон айланиш тизими ва гемолимфаси 
Керакли жихозлар: МБР-1, МБС-1, МБС-9 микроскоплари, лупалар 
буюм ойначалари, қоплагич ойначалар, ванначалар, петри ликопчалари
пинцетлар, дастали игналар, тўғнағичлар, сувли стаканлар, пипеткалар.
Ўрганиладиган хашаротлар: тирик чигиртка, қора суварак, 
қўнғизлар. 
Иш тартиби: 
Хашаротларнинг нафас олиш тизими ѐрилган суварак ѐки чигиртка 
мисолида ўрганилади. 
Нафас олиш тизими трахея найчалари ва нафас олиш тешикчалари 
стигмалардан иборат. Нафас олиш тешикчалари хашаротларни кўкрак ва 
қорин бўғинларининг икки ѐн томонида жойлашган бўлади. Хашаротларни 
ичи очилганда нафас олиш системасини яққол кўриш мумкин. Оқ рангли 
трахеялар хашаротларнинг хамма аьзоларини қоплаб ўзаро туташиб бўйлама 
ва кўндаланг найчалардан иборат бўлиб хашаротларнинг тери қопламасини 
остида жойлашган бўлади(расм15). 


71 
Расм 15. Хашаротлар нафас олиш тизими. 
Трахея билан мукаммал танишиш учун микропрепаратлар тайѐрлаш 
керак. Буюм ойнасига трахеянинг бир бўлагини жойлаштириб устига бир 
томчи сув томизиб қоплагич ойна билан ѐпилади ва микроскоп остида 
кузатилади. Нафас олиш тешикларини тузилишини доимий препаратларда 
ўрганилади. Нафас олиш системаси, стигма ва трахеянинг тузилиши расм 
дафтарга чизилади(расм 16). 
Расм 16. Стигма(А), трахея(Б) ва трахеолалар(В) тузилиши. 


72 
Хашаротланинг қон айланиш тизими очиқ типда тузилган. 
Хашаротларда фақат перикардиал синусда жойлашган битта елка қон 
томири бўлади. Тананинг қолган қисмида қон ички аьзолар оралиғини 
тўлдириб уларни ювиб туради. Елка қон томири юрак ва аортадан иборат. 
Юрак тананинг қоринча бўлимида жойлашиб қисқариб турувчи бирин-кетин 
жойлашган камералардан иборат. Хар бир камеранинг икки ѐнида тешиклар–
остиялар бўлади. Улар орқали тана бўшлиғидан қон камераларга ўтади. 
Куракнинг орқа томони ѐпиқ, олд томони эса аортага туташади, аортани олд 
томони эса очиқ. Қон елка томирда рқадан бош томонга қараб оқади. Хар бир 
юрак камераларини икки ѐн бошида бир жуфт мушаклар жойлашган, улар 
учбурчак шаклига эга бу қанотсимон юрак мушаклари. 
Қон айланиш тизимини елка томири билан танишиш учун қоринчанинг 
тергит қисми кесиб олиб, ички томонини микроскоп остида кўрилади. 
Хашаротларнинг қони гемолимфа деб аталади, ранги сариқ ѐки оч яшил 
бўлади, таркибига плазма ва қон таначалари гемоцитлар киради.
Гемолимфа таркибини ўрганиш учун суваракнинг оѐғини ѐки 
антеннасини кесиб, чиққан қонни буюм ойнасига олиб микроскоп остида 
ўрганиш мумкин. Машғулот охирида елка қон томири ва қон таначалари 
расм дафтарга керакли ѐзувлар билан чизилади(расм 14). 
Расм 14. Хашаротларни елка қон томирини кўриниши. 


73 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling