ўзгариб ривожланиш. Чала ўзгариб ривожланиш ѐки гемиметабола тўғри
қанотлилар, сувараклар, ниначилар, бешиктерватарлар ва ҳасфалар учун
хосдир. Уларнинг ривожланиши уч босқичли – тухум, личинка ва имаго. Бу
хашаротларни личинкалари имагога ўхшайди(расм 18).
78
Расм 18. Чигирткани ривожланиши(чала ўзгаришли ривожланиш)
Тўлиқ ўзгариб ривожланиш ѐки голометабола- қўнғизлар, капалклар,
икки қанотлилар, пардақанотлиларга хос. Улар ривожланиш мобайнида тўрт
ва ундан кўп босқични ўтайдилар. Бу тухум, личинка, ғумбак ва имаго.
Личинкалар имагога умуман ўхшамайди(расм 19).
Расм 19. Капалакни ривожланиши(тўлиқ ўзгариб ривожланиш)
Имагога ўхшамайдиган личинкалар тўрт гурухга бўлинади(расм 20):
79
1. Камподийсимон – харакатчан, уч жуфт кўкрак оѐқлари тараққий
этган, оғиз аппарати олдинга қараган (визилдоқ, сузувчи қўнғизлар,
булоқчилар, олтинкўз).
2. Чувалчангсимон оѐқли - уч жуфт калта кўкрак оѐқларга эга
(баргхўр қўнғизлар, япроқча мўйловли қўнғизлар ва бошқалар).
3. Чувалчангсимон оѐқсиз- кўкрак ва қорин оѐқлари бўлмайди.
(асаларилар, арилар, чумолилар, иккиқанотлилар, узунбурунли
қўнғизлар).
4. Қуртсимон- пассив харакатли уч жуфт кўкрак ва 2-7 жуфт қорин
оѐқларига эга (капалак қуртлари, арракашлар).
Албомга чала(суварак ѐки чигиртка) ва тўлиқ ўзгариш(капалак ѐки
қўнғиз) билан ривожланиш босқичлари чизилади.
1.
2.
3.
4.
Расм 20. Имагога ўхшамайдиган личинкалар
80
Do'stlaringiz bilan baham: |