62
Сўнгра оѐқ тузилиши хусусиятлари ўрганилади ва хашаротларда
учрайдиган оѐқ турлари кўрилади.
Хашаротларнинг оѐғи беш бўғимдан иборат:
тос, ўйнагич, сон,
болдир, панжа.
Оѐқ тузилишини ва турларини
коллекция ва фиксацияланган
материалда ўрганилади ва расмлар дафтарга чизилади(расм 7).
Расм 7. Оѐқ турлари ва уларни тузилиши: 1- югурувчи; 2- сакровчи;
3 - қазувчи; 4 – сузувчи; 5 – қамровчи; 6 – йиғувчи(a - тосча; b - ўйнагич; c - сон; d -
болдир; e - панжа.)
Оѐқлар қандай функция бажаришига қараб қуйдаги турларга
ажратилади:
Югурувчи (сувараклар ,
пашшалар, тошқол қўнғизлар). Югуришга
мослашган оѐқларнинг панжа қисми бироз яссиланган бўлиб, ―ѐстиқча‖
хосил қилади. Ёстиқчаларнинг усти хар хил тукчалар билан қопланган
бўлади. Оѐқ қисмлари бир хил ривожланган.
Сузувчи (сувсузар қўнғиз,сувсар ва хасва-гладыш) бу гурухга кирувчи
хашаротларни кейинги жуфт оѐқлари сузишга мослашган.
Уларнинг панжа
қисми, базан эса болдир қисми ҳам яссиланган ва тукчалар билан қопланган
бўлади. Улар хашарот сувда сузган пайитда эшкак вазифасини бажаради.
63
Сакровчи (чигиртка, темирчак, бурга). Бу гурухга кирувчиларнинг орқа
оѐқлари сакрашга мослашган бўлиб сони узун ва йўғон, болдир хам узун
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: