56
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР
1-МАВЗУ
Хашаротлар танасини умумий тузилиши.
Бош бўлимини тузилиши, мўйловлар тузилиши ва турлари, кемирувчи
оғиз аппарати тузилиши, оғиз аппарати функционал турлари
Керакли жихозлар: МБС-I микроскопи, 7-10 карта катталаштирувчи
қўл лупалари, дастали игналар, ванначалар, қайчилар, скальпеллар,
пинцетлар.
Ўрганиладиган ҳашаротлар: чигиртка, темирчак, май қўнғизи,
суварак ѐки бошқа йирик хашаротлар.
Иш тартиби:
Хашаротни ванначага жойлаштириб қўйиб - бош, кўкрак ва қорин
бўлимларини бирлашиш жойи аниқланади. Ушбу уч бўлимларни бир
биридан скальпель, дастали игна ва пинцет ѐрдамида ажратилади.
Кейин
олдинги кўкракни биринчи жуфт оѐқ билан ажратиб сўнг ўрта кўкракни
иккинчи жуфт оѐқ ва биринчи жуфт қанот билан ва охирида орқа кўкрак
учинчи жуфт оѐқ ва иккинчи жуфт қанот билан ажратилади.
Расм 1. Хашаротлар танасини ари мисолида тузилиши.
Ажратилган бош, кўкрак ва қорин қисмиларини оқ қоғозга ѐн тарафи
билан жойлаштирилади ва альбомга чизиб олинади(расм 2).
Шундан сўнг бош бўлими ўрганилади.
Аввал хашаротнинг боши уч
хил жойлашганлигига ахамият бериш керак:
прогнатик (оғиз олдинга
57
қараган);
гипогнатик(оғиз пастга қараган);
опистогнатик(оғиз қорин
томонга қараган).
Кейин ванначаларда хашаротнинг бош қисмини
ажратиб уни лупа
ѐрдамида текширилади, барча қисмилари ва ўсимталари
батафсил
ўрганилади. Бунинг учун хашаротнинг бош қисмини ўртаси чуқур ойначага
жойлаштириб уни 10-20 карра катталаштирадиган қўл лупалари ѐки икки
тубусли микроскопда кузатилади.
Расм 2. Қўнғизнинг тана бўлимларини тузилиши.
Бош тузилишида қуидаги бўлимларни аниқлаш лозим - олд томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: