Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Периферик нерв тизим марказий ва симпатик нерв тизимлари 
ганглийларидан чиқувчи нервлардан хосил бўлган. Шу билан бирга 
периферик нерв тизимига тана бўйлаб тарқоқ жойлашган сезги нейронлари 
киради.
Симпатик нерв тизим, баъзан висцерал дейилади, хашаротларни ички 
аъзолари ва мускул тизимлари ишини бошқаради. Уч бўлимга: оғиз-ошқозон, 
қорин ва думга бўлинади.
Оғиз-ошқозон бўлим тепа лаб, часпак(наличник), олдинги ичак, юрак ва 
аортага нерв билан таъминлайди. 
Қорин бўлим тоқ нерв бўлиб, қанот ва бошқа мускулларни ишини 
бошқаради. 
Дум ѐки каудал бўлим қорин нерв занжирини кетинги қисми билан 
боғланган бўлиб орқа ичак ва жинсий тизимни иннервациялайди. 
 
Сезги аъзолар. Рецепторлар 
Хашаротларни сезги аъзолари бошқа хайвонлар каби ташқи мухит ва 
организм орасида воситачидир. Хашаротларда хам сезги аъзолар 
қуйидагиларга бўлинади: пайпасловчи, эшитиш, хид ва там билиш, қўриш.  


51 
Пайпаслаш ѐки механик туйғу механорецепторлардан иборат бўлиб, тегиб 
кетишни, тебранишни, тана холатини, мувозанатни ва шу каби бошқа 
таъсирларни идрок қилади. Механорецепторларга тана бўйлаб тарқоқ 
жойлашган сезувчи ѐки тактил тукчалар, сколопидий кўринишидаги 
хордотонал органлар, проприорецептолар, Джонстон органи.
Эшитиш барча хашаротларга хос эмас. Тўғриқанотлиларда, саратонларда, 
айрим қандалаларда, бир қатор тангачақанотлиларда эшитиш рецепторлари
тимпанал органлардан иборат. Эшитиш аъзолар - чигирткаларда 
қоринчанинг 1-чи бўғинининг икки ѐн бошида, темирчакларда олдинги оѐқ 
болдирларида, саратонларда қоринчанинг асосида, кундузги капалакларда 
олдинги қанотларнинг асосларини шишган жойида, тунги капалакларда 
кўкрак ва қоринча оралиғида жойлашган. Чивинларда эшитиш вазифасини 
антеннани иккинчи бўғинида жойлашган Джонстон органи бажаради.
Кимѐвий сезги хеморецепторлардан иборат бўлиб атроф мухитни 
химизмини, яъни хид ва там билишни идрок этишга хизмат қилади. 
Хеморецепторлар тузилиши бўйича хилма-хил бўлади улар тукчасимон, 
конуссимон, япроқсимон, қулоқсимон ва бошқ. бўлиши мумкин. Хид билиш 
хашаротларга озуқа излашда, тухум қўйишда, ўз турига мансубларни 
излашда, урчишда хизмат қилади. Одатда хид билиш рецепторлари 
антенналарда жойлашади. Там билиш фақат озуқани танлашга хизмат 
қилади. Аниқланишича хашаротлар асосан тўрт хил тамни ажрата олади, 
булар ширин, аччиқ, нордон ва шўр. Там билиш рецепторлари асосан оғиз 
органларида жойлашади, аммо танани бошқа жойларида хам учраши мумкин. 
Масалан асалариларда, айрим пашша ва капалакларда рецепторлар оѐқ 
панжаларида жойлашади. 
Кўриш кимѐвий сезги билан хашаротлар хаѐтида мухим роль ўйнайди. 
Кўриш органлари мураккаб тузилган бўлиб хашаротларда икки хил кўз 
бўлади: мураккаб ва оддий. Мураккаб ѐки фасеткали кўзлар иккита бўлиб 
бошни икки ѐнида жойлашади. Хар бир фасеткали кўз кўпсонли кўриш 
бирликлари – омматидийлардан иборат, уларни сони бир неча юз хатто 


52 
мингача бориши мумкин. Кундузги хашаротлар аппозицион қўриш 
қобилиятига эга, тунги ва шомгилари эса суперпозицион кўрувчи 
омматидийларга эга. Оддий кўзлар аниқроғи кўзчалар, мураккаб қўзлар 
оралиғида бошни пешона ѐки энса қисмида жойлашади. 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling