Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


 мавзу: Хашаротлар нерв тизимини тузилиши


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

мавзу: Хашаротлар нерв тизимини тузилиши.
Марказий, периферик, симпатик нерв тизимлари.
Сезги аъзолар. Рецептор аъзолар 
 
Режа: 
1. Нерв тизими ва нейронлар 
2. Марказий нерв тизими тузилиши 
3. Сезги аъзолар. Рецепторлар 
Нерв тизими ва нейронлар 
Нерв тизими организмни барча функцияларини бошқариб, бир бутун 
қилиб бирлаштиради хамда сезги аъзолари билан барча бошқа аъзолар 
орасида 
воситалик 
қилади. 
Хашаротлар 
нерв 
тизими 
кучли 
дифференциаллашган, мураккаб тузилишга эга бўлиб учта асосий қисмга: 
марказий, периферик ва симпатик бўлинади.
Нерв тизимини асосини икки хил ўсимтали нерв хўжайралари – нейронлар
ташкил қилади. Ўсимталарни бири калта, дарахтсимон шохланган - дендрит,
иккинчи хили – аксон, узун, шохланмаган фақат уч қисми майда шохланади. 
Бу ўсимталар нерв толаларини хосил қилиб ўзидан қўзғалувчанлик 
импульсларини ўтказади ва шу тариқа нерв тизими билан турли органлар ва 
тана қисмлари боғланади.
Нейронлар уч типга фарқланади – сезувчи, харакатлантирувчи ва 
ассоциатив. Сезувчи ѐки сенсор нейронлар марказий нерв тизимидан 
ташқарида жойлашади, одатда тана юзасидаги сезги аъзолари - рецепторлар 
таркибига 
киради. 
Сенсор 
нейронларда 
хосил 
бўлган 
қўзғалувчаниш(таъсирланиш) ўсимталар орқали нерв марказига узатилади. 
Харакатлантирувчи ѐки мотор нейронлар нерв марказларига киради, уларни 
аксонлари эса мускулга эга ва таъсирланишга харакат ѐки бошқа турдаги 
жавоб берувчи бирон бир аъзога(орган)ча боради. Бу органлар эффекторлар 
деган умумий ном билан аталади. Мотор нейронларда хосил бўлган қўзғалиш 
периферияга эффекторларга узатлади. Ассоциатив нейронлар хам нерв 
марказлари таркибига кириб мухим функция бажаради, яъни таъсирланишни 


49 
сенсор нейрондан қабул қилиб анализ қилади ва тегишли эффектор нейронга 
узатади натижада рефлектор ѐйи шаклланиб организм бирон бир харакат 
бажаради.
Морфологик жихатдан нейронлар биполяр (аксон ва дендрит хўжайрани 
қарама-қарши тарафида жойлашади), мультиполяр ( бир нейронда иктадан 
ошиқ дендрит бўлади), униполяр (дендрит ва аксон хўжайрани бир еридан 
чиқади) турларга бўлинади. Таъсирланиш нейронлараро синапслар орқали 
ўтади, бу нейрон ўсимталарини туташадиган жойи.

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling