Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Марказий нерв тизими тузилиши 
Хашаротлар Марказий нерв тизими метамер тузилган. Унинг асосини 
бир қатор жуфт нерв тугунлари – ганглийлар ташкил қилади, улар 
сегментлараро бўйлама толалар - коннективлар, сегмент ичида ўзаро 
кўндаланг калта комиссуралар билан туташади. Ганглийлардан кетувчи 
нервлар периферик нерв тизимини шакллантиради. Хашаротларнинг барча 
ганглийлари икки – бош ва қорин қисмларга бўлинади. Бош қисм йирик, ичак 
устида жойлашган хақум усти ганглийси, хамда кичикроқ халқум ости 
ганглийсидан иборат. Иккала қисм халқум атрофидан ўтган нерв толалари 
билан туташади. Қорин бўлим бир қатор ичак остида жойлашган 
ганглийлардан иборат, улар қорин нерв занжирини ташкил қилади.
Халқум усти ганглий ѐки бош мия хашаротлар нерв тизимини маркази 
бўлиб мураккаб тузилган. Бош мия ўзаро туташиб кетган уч ганглий- 
протоцеребрум, дейтоцеребрум ва тритоцеребрумдан иборат.
Протоцеребрум бошқаларига кўра кучли ривожланган бўлиб энг мураккаб 
тузилишга эга. Унинг таркибида бир нечта марказлар ривожланган бўлиб 
улардан айниқса қўзиқоринсимон кўринишдаги икки бўлим кучли 
ривожланган. Булар нерв тизимини олий ассоциатив ва мувофиқлаштирувчи 
марказидар. Протоцеребрум билан ўта йирик ва мураккаб тузилган кўриш 
бўлаклари 
боғланган 
бўлиб 
хашаротларни 
мураккаб 
кўзларини 
иннервациялайди.


50 
Дейтоцеребрум бош миянинг ўрта бўлими бўлиб, мўйловларни 
иннервациялайди, келиб чиқиши жихатдан антеннал сегмент ганглийсига 
тегишлидир.
Тритоцеребрум бош мияни учинчи ѐки орқа бўлими бўлиб юқори 
лабни иннервациялайди, хамда симпатик нерв тизими билан боғланган.
Халқум ости ганглий оғиз органларини ва олдинги ичакни
иннервациялайди, бошни жағ қисми - гнатоцефалонни уч ганглийси қўшилиб 
кетиши натижасида келиб чиққан.
Содда тузилган хашаротларда қорин нерв занжири учта кўкрак ва саккизта 
қорин ганглийларидан иборат. Юксакроқ тузилган хашаротларда кўкрак ва 
қорин ганглийларини бирлашиши кузатилади, бу олигомерланишни белгиси 
бўлиб организмни марказлашканроқ бошқарилувига ѐрдам беради.

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling