Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 2.23 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)
Нафас олиш тизими
Хашаротлар нафас олиш тизими узига хос бўлиб, тўқима ва хўжайраларни кислород билан таминланиши бевосита бўлиши характерликдир. Нафас олиш тизим кўп сонли, тана бўйлаб кучли тармоқланган хаво ташувчи найчалар – трахеялардан иборат. Трахеялар ташқарига махсус тешикчалар – стигмалар орқали очилади, трахеяларни тармоқланиши натижасида майда капиллярлар - трахеолалар хосил бўлади. Бундан ташқари кўпчилик хашаротларда йирик трахея найлари кенгайиб хаво қопчалари хосил қилади. Бундай нафас олиш тизими трахеялик тизим деб аталади. Трахеялар, нафас олиш тешикчаларидан бошланиб тана ичида кўпкарра тармоқланиб барча органларга, тўқималар ичига хатто хўжайралар ичигача кириб боради. Уларни келиб чиқиши эктодермал бўлганлиги сабабли ички сатхи хитинли кутикуладан иборат, уни остида эса бир қават гиподерма хўжайралари жойлашади. Трахеяни ички деворида кутикула ипсимон спирал холатда жойлашган – тенидиялар хосил қилади. Бу спиралсимон иплар трахеяларни тана харакатланганда пучқайиб қолишига йўл қўймайди. 47 Стигмалар, деярли тананинг хар бир бўғинида бир жуфтдан бўлиб уларни ѐн бошида плейритларда жойлашади. Стигмалар бошда, биринчи кўкрак бўғинида хамда қоринчани охирги сегментларида бўлмайди, шунинг учун стигмаларни хашаротлардаги нормал сони 10 жуфтдир – 2 жуфт кўкракда ва 8 жуфт қоринчада. Стигмалар етарли даражада мураккаб ва хилма-хил тузилган. Тешикчани четини халқасимон шаклдаги склерит – перитрема ўраб туради. Тешикча ортида махсус камера – атриум жойлашган, ундан кейин беркитувчи аппарат. Атриум деворида тенидийлар бўлмайди, аммо ички сатхи тукчалар билан қопланган бўлиб нафас олиш тизимни ифлосланишдан сақловчи фильтр вазифасини ўтайди. Атриумдаги тукчалар шохланган бўлиб бирон бир чанг заррачасини ўтказмайди. Трахеолалар майда, диаметри 1 мкм ошмайдиган найчалар бўлиб уларни деворида хам тенидий ипчалари бор. Трахеолалар юлдизсимон хўжайралар – трахеобластлар цитоплазмасида тармоқланиб ўта майда найчалар холатида тўқима хўжайраларига кириб митохондрияларгача боради. Майда бирламчи қанотсиз ва айрим паразит хашаротлар личинкалари тери орқали нафас оладилар. Сувда яшовчи хашаротлар жабралар билан нафас оладилар. Жабра билан нафас олиш сувда яшовчи ниначилар, бахорикорлар, булоқчилар, айрим икки қанотлилар личинкаларига хосдир. Кўпчилик холларда жабралар ичида трахеялар ўтгани учун улар трахеялик жабралар деб аталади. Тузилиши жихатидан улар хилма-хилдир, лекин асосан шохланган ѐки япроқсимон бўлиб стигмалар ўрнида жойлашади. Аммо кўпчилик сув хашаротлари атмосфера кислороди билан нафас олади ва бунинг учун вақти - вақти билан сув юзасига кўтарилиб туришади. Сув қатламига қайта тушганда ўзи билан хаво пуфакчаларини олиб тушишади. Пуфакчалардаги кислород хисобига улар узоқ муддат сув остида бўлаолишади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling