Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

 
 


42 
Озиқланишга ихтисослашув 
Хашаротларни аксарият кўп қисми – фитофаглардир, яни ўсимликлар 
синтезлаган ва тўплаган органик моддаларни истемолчилари. Аммо улар 
орасида йиртқичлар, паразитлар, чиривотган органик қолдиқлар билан 
озиқланувчи 
сапрофаглар
хамда 
некрофаглар(ўлаксахўрлар) 
ва 
копрофаглар(гўнгхўрлар) учрайди. Фақат баъзи хашаротлар хаммахўр 
(пантофаги) бўлиб озиқа сифатида ўсимликларни, хайвонларни ва уларни 
қолдиқларини бир хилда истемол қиладилар. Улардан кўпроқ ер юзида 
полифаглар яни турли хил ўсимликлар билан ѐки турли хил хайвонлар 
билан озиқланувчилари тарқаган. Аммо хашаротларни асосий қисми 
олигофагларга яни бир оилага мансуб ўсимликлар билан озуқланувчиларга 
киради. Озиқланишда ихтисослашувни чўққиси – монофагиядир. Бунда 
хашаротлар фақат бир турга мансуб организм билан озиқланади.
Озиқланишни ихтисослашуви сабаблари хамда намоѐн бўлиш даражаси 
хар-хилдир. Айрим йиртқич пашшалар қуртлари тез харакатлана 
олмасликлари сабабли кам харакат ширалар билан озиқланадилар. Аксинча 
бешиктерватларни ўлжасига хамла қилиши ўлжани харакатчанлиги туфайли 
содир бўлади, харакатсиз хашаротлар уларни ўзига жалб қилмайди. 
Харакатсиз хашаротлар ичида бешиктерватлар оч қолиши мумкин. Айрим 
йиртқичлар масалан хон қизи личинкаларида озиқланиш реакцияси фақат 
ўлжаси билан контакт қилганда юзага келади. Энг мураккаб озиқланиш 
ихтисослашуви фитофаглардадир. Юксак даражада ривожланган сезги 
аъзолари –рецепторларга эга хашаротлар озуқа танлашда турли хил 
стимулларга таянади. Шунинг учун кўпчилик фитофаг хашаротлар захарли 
ўсимликлар билан хам озиқлана олади. Масалан раъногулдошлар билан 
озуқланувчи хашаротлар улар таркибидаги цианидларни хам истимол 
қилади, аммо хашаротлардаги роданаза ферменти бу захарни тез парчалаб 
юборади. Тамаки капалаги қуртлари ўз организмидан никотинни тезда 
чиқариб юборади ( 30 дақиқада 95%). Захарли глюкозидлар эса хатто оқ 
капалакларни жалб қилади. Шу каби моддаларни кўпчилиги озуқа 


43 
ўсимлигига зиравор бўлиб хизмат қилади. Глюкозидлар, терпеноидлар
флавоноидлар ва бошқ. шу моддалар қаторига киради. 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling