Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


 мавзу: Хашаротлар танасини ички тузилиши


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

мавзу: Хашаротлар танасини ички тузилиши.
Тана бўшлиғи ички аъзоларни жойлашиши.
Овқат хазм қилиш ва айирув тизимлари. 
Режа: 
1. Тана бўшлиғи ва ички аъзоларни жойлашиши 
2. Овқат хазм қилиш тизими 
3. Озиқланишга ихтисослашув 
4. Айирув тизими 


40 
Тана бўшлиғи ва ички аъзоларни жойлашиши 
Хашаротлар бошқа бўғимоѐқлилар каби иккиламчи бўшлиқлилар ѐки 
целомик хайвонларга кирадилар. Целом бир қаватли эпителийдан иборат ўз 
деворига эга бўлиб бирламчи бўшлиқ ўрнига дастлаб халқали 
чувалчангларда шаклланган. Бироқ эмбрионал тараққиѐт жараѐнида 
мезодермал целом алохида хўжайраларга бўлинади(гемоцитлар, гонадалар, 
мускул хўжайралари, ѐғ таначалари хўжайралари). Натижада тана бўшлиғи 
аралаш бўшлиққа(миксоцел) айланиб органлар ораси ягона мухит сифатида 
бутун тана бўйлаб туташиб кетади.
Хашаротлар тана бўшлиғини ички аъзолар тўлдириб туради ва уни 
иккита горизонтал тўсиқ – диафрагмалар – учта устма-уст жойлашган 
бўлимлар, ѐки синусларга ажратади, бу кундаланг кесмада яхши кўринади. 
Тепа диафрагма устки ѐки перикардиал (юрак атрофи) бўлимни ўрта 
бўлимдан ажратиб туради. Бу бўлимда(синусда) елка қон томири жойлашган. 
Пастки диафрагма уни остида жойлашган перинейрал синусни, ўрта 
бўлимдан ажратиб туради. Перинейрал синусда қорин нерв занжири 
жойлашган. Тепа ва пастки диафрагмалар орасида энг катта бўлим висцерал 
синус жойлашган, унда: овқат хазм қилиш, айирув тизимлари, ѐғ таначалари, 
кўпайиш органлари жойлашади. Иккала диафрагма хам муттасил эмас улар 
тана деворига туташган жойида тешикчалар мавжуд. Бу тешикчалар орқали 
синуслар бўйлаб гемолимфа харакатланади. 
Овқат хазм қилиш тизими 
Хашаротлар овқат хазм қилиш тизими оғиз тешигидан бошланиб танани 
охирги сегментидаги анал тешиги билан тугайди. Улар оралиғида ичак 
канали жойлашади. Морфологик жихатдан ичак канали уч бўлимдан иборат: 

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling