Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий
Download 2.23 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)
сарколеммага ва хўжайра шираси – саркоплазмага эга. Саркоплазмада кўп
сонда миофибриллалар жойлашади. Шу билан бирга саркоплазмада кўп сонда ядро ва йирик митохондриялар бўлиб, бу у ерда бўладиган кучли метаболизмдан далолат беради. Мускул хўжайрасини мухим структураси – миофибриллалар – саркоплазмада зич қаторлар кўринишида жойлашган бўлиб мускул толасига кўндаланг чизиқлилик қўриниши беради ва қисқарувчанликка лаѐқатлигини белгилайди. Кўндаланг чизиқлар оч рангли изотроп дисклар билан тўқ рангли анизатроп дисклар галлашуви туфайли вужудга келади. Оддий скелет мушаклар қисқарганда уларни узунлиги 25 – 30% қисқаради, қанот мушаклари эса фақат 5 – 12% қисқаради. Лекин қанот мушаклари қанот қоқиш мақомини бир текисда амалга ошириш учун анча тезроқ ва тез-тез қисқаради. Масалан, кўпчилик капалаклар ва ниначилар бир сонияда 10 – 15 марта, қўнғизлар – 180-ча, асаларилар – 250ча, майдачивинлар эса – 500 ва хатто 1000-ча қанот қоқади. Бундай қисқариш тезлигига умуртқалик хайвонлар мушаклари етишаолмайди. Хашаротларни учиши учун бошқа харакат турларига нисбатан кўп энергия талаб қилинади. Учаѐтган асалари бир соатда 10 7 дж/кг атрофида энергия сарф қилади, бу кўрсатгич одам юраги мускулига нисбатан 10 баробар кўпдир. Хашаротлар учишида иштирок этувчи мускуллар кислородга эхтиѐжи 50 баробар ошади. Трахеолалар мускул толалари ичига 39 кириб бориши туфайли улар югурувчи спортсменлар оѐқ мускулларига нисбатан 10 карра кўп иш бажара олади. Скелет мускулларидан фарқли висцерал мускуллар ички аъзоларни секинроқ харакатланишини таъминлайди ва улар махсус ихтисослашувга эга эмаслар. Кўндаланг-тарғил мускуллар белгиларини сақлаб қолган холатда висцерал мушакларни қисқарувчи элементлари алохида миофибриллаларга гурухланмаган ва кўпинча иннервацияланмаган. Аксинча скелет мушаклар кучли иннервацияланган бўлиб умумий нерв мушак комплексларини шакллантиради. Умуртқали хайвонлар мушакларидан фарқли хашаротлар мускуллари жуда катта сонда нерв толалари билан таъминланган. Масалан капалак қуртининг бўғинаро мушак толасида 1000 яқин синапслар борлиги аниқланган. Бу каби мушакларни бой иннервацияланиши таъсирланишни тез тарқалишига ва мускул тизимини нерв тизими билан қалин боғланишига сабаб бўлади. Хашаротлар скелет мушакларини абсолют кучи одам мушаклари абсолют кучига яқинлашади, аммо нисбий кучи эса анча юқоридир. Маълумки хашаротлар ўз вазнига нисбатан бир неча баробар оғир юкни жойидан силжита оладилар. Масалан чумолилар ва гўнг қўнғизлар ўз вазнига нисбатан 14-25 маротаба оғирроқ юкни. Сакровчи хашаротлар сакраганда ўз танасини узунлигига нисбатан 100 ва хатто 1000 карра узунроқ масофага кўчириши мумкин. Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling