Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Хашаротлар танасини ранги 
Кўпчилик хашаротлар содда кўримсиз рангларга эга бўлгани учун улар 
кўзга ташланмайди. Аммо айрим турлар табиатда мавжуд турли-туман 
рангларга эга бўлиб чиройли кўриниб табиатга кўрк беради. Хашаротларда 
ранг икки хил - пигментли ва структурали бўлади. Биринчи турда ранг 
пигментларни кутикулани бирон ерида тўпланиши туфайли вужудга келади. 
Кўпинча бу пигментларни хашаротлар озиқа орқали ўзлаштиради, масалан: 
қизил, сариқ, қўнғир ранг берувчи каратиноидлар; яшил ранг берувчи 
хлорофилл. Хашаротларда энг кўп учрайдиган пигмент меланиндир. Бу 
пигментни хашаротларни ўзи синтез қилади ва кутикулада тўпланиши 
натижасида тўқ ва қора ранглар хосил бўлади. Пигментларни жойланишига 
қараб ранглар кутикуляр, гиподермал ва субгиподермал бўлади.
Иккинчи турдаги ранг кутикулани ўта нозик ташқи структураси хисобига 
вужудга келади. Бу структураларни ўлчамини тушаѐтган ѐруғликни тўлқин 
узунлигига нисбати турлича бўлиши туфайли хар хил ялтироқ ранглар хосил 
бўлади. Тушаѐтган ѐруғлик нури қайтарилиши, сочилиши ѐки ютилиши 
мумкин. Вужудга келадиган оптик эффект туфайли фақат маълум бир ранг 
кўринади. Бу каби ранглар оптик ѐки структуравий дейилади.
Хашаротларни ранги турли вазифа бажаради. Ёрқин, кўзга ташланувчи
огохлантирувчи ранглар душманларни ранг эгаси захарли бўлиши 
мумкинлигидан далолат беради. Криптик ранг хашаротларга атроф мухит 
билан бирлашиб сезилмасликка имкон беради. Ўзига хос ранглар бир турга 
мансуб хашаротларни ўзаро боғланишга ѐрдам беради. Терморегуляция учун 
хам рангни ахамияти оз эмас.


38 
Хашаротлар мускул тизими
Хашаротлар мускул тизими скелет ва висцерал мускулатурага бўлинади. 
Хашаротларни барча мускулатураси кўндаланг-тарғил мускул толаларидан 
иборат. Одатда бир нечта мускул толалари бирга иш бажарувчи мушакларга 
бирлашади. Бир мушакдаги толаларни сони катта эмас, аммо хашарот 
танасидаги мушакларни умумий сони 1500 боради, бу жихати билан 
хашаротлар йирик умуртқали хайвонлардан устун туради.
Хар бир мускул толаси ўта ихтисослашган хўжайра бўлиб ўз пўсти -

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling