Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Айирув тизими 
Хашаротлар айирув тизими учта алохида органлар ва безлар гурухига 
бўлинади: экскретор, секретор ва эндокрин тизимлар.
Экскретор тизим ва экскреция. Метаболизм жараѐнида хашаротлар 
организмида кераксиз ѐки организм учун зарарли моддалар хосил бўлади. 
Уларни ажратиш ѐки организмдан чиқариш экскреция(айириш), бу моддалар 
эса экскретлар дейилади. Асосий айириш органи бўлиб мальпиги 
найчалари хизмат қилади уларни 17 асрда хашаротлар организмида топган 
италиялик олим Мальпиги шарафига номлашган. Бу найчаларни бир учи 
ичакни ўрта ва орқа бўлимларини чегарасига туташган иккинчи учи эса берк 
бўлиб хеч қаерга туташмайди. Мальпиги найчаларини сони турли 
хашаротларда турлича бўлиб 2-дан 200-ча бориши мумкин. Мальпиги 
найчалари эркин тарафи гемолимфада муаллақ холатда бўлгани учун у ердан 
кераксиз моддаларни сўриб олади. Гемолимфадан модда алмашиниш 
жараѐнида хосил бўлган сийдик кислотаси тузлари – уратлар хамда турли 
хил анорганик моддалар мальпиги найчалари орқали орқа ичакка ўтиб 
экскрементлар билан анал тешигидан чиқариб юборилади. Мальпиги 
найчалари умуртқали хайвонларни буйракларига ўхшаш иш бажарадилар.
Экскретор функцияни ѐғ таначалари хам бажаради лекин уларни асосий 
вазифаси организмда захира озиқа моддаларини тўплашдир. Малпиги 
найчаларидан фарқли ѐғ таначалари экскретларни чиқариб юбормай 
хўжайралари ичида кристал холатида тўплайди. Бу экскретлар ѐғ 
таначаларида умрбод қолиши ѐки тўпланиб мальпиги найчаларига ўтказиб 
юборилиши мумкин.
Экзокрин безлар ва секреция. Хашаротлар безлари ажратадиган моддалар
секретлар дейилади, ажратиш жараѐни эса секреции деб юритилади. 
Секреция икки хил бўлади: экзокрин бунда секрет ташқи мухитга 
чиқарилади ва эндокрин бунда секрет гемолимфага чиқарилади. Экзокрин 


44 
ункционал ва тузилиш жихатдан хилма-хилдир. Бирлари овқат хазм қилишда 
(сўлак безлари) иштирок этади, бошқалари механик химоя воситалари 
ажратади(лак, мум), учинчилари биологик фаол моддалар(репеллентлар, 
аттрактантлар) ажратади.

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling