Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

Кўпайиш ва ривожланиш 
Хашаротлар хаѐт цикли икки фазадан иборат. Биринчиси – 
ривожланиш, тухумдан вояга етган хашарот давригача ва иккинчи фаза – 
вояга етган хашарот ва кўпайиш. Ривожланиш даврида асосий энергетик 
ресурслар ўсиш учун сарфланади, вояга етган даврда организмдаги барча 
энергея кўпайиш ва тарқалишга сарфланади.
Хашаротлар ривожланиши – онтогенез эмбрионал ва постэмбрионал 
даврларга бўлинади. Хашаротларни тухум ичида ривожланиши – 
эмбриогенез турли хашаротларда турли вақт давомида содир бўлади. Тухум 
тузилиши барча хашаротларда деярли бир хил бўлиб биллатерал тузилган 
хўжайрадир. Тухум хўжайрасини усти, ташқи зич қатлам – хорион ва ички 
юпқа сариқ қопламлар билан қопланган. Бу қобиғларда майда тешикчалар – 
микропиле ва аэропиле бўлади. Микропиле орқали сперматозоид тухум 


54 
хўжайрасига кириб уни оталантиради. Аэропиле орқали газ алмашиниш 
содир бўлади. Тухум хўжайрада йирик ядро ва цитоплазма бўлади. 
Цитоплазмани марказида тухумни сариғи бўлиб унда озуқа моддалар 
захираси жойлашган. Хашаротларни тухуми 0,03 мм-дан 8-10 мм-гача 
боради.
Оталанган тухумдан зигота хосил бўлади. Дастлаб ядро бир неча бор 
бўлинади. Жуда кўп майда ядролар хосил бўлгандан сўнг ташқи қисмдаги 
ядрочалар ўз атрофидаги цитоплазма билан ажралиб хўжайраларга 
айланади. Хосил бўлган қатлам бластодерма деб аталади. Шундан сўнг ички 
ва ўрта қатламлар шаклланади. Бу қатламлар экто, эндо ва мезодерма деб 
аталади. Шу тарзда муртакни шаклланиши амалга ошади. Кейинги муртак 
қобиғлари ва сегментацияни вужудга келиш даври, бластокинез дейилади. Бу 
даврда муртак ўсади, сегментлар шаклланади, усти эса сероз ва ички амнион 
қобиқлар билан қопланади. Кейинчалик мезодермадан ички органлар, 
эктодермадан ташқи тери қопламаси, энтодермадан ўрта ичак шаклланади. 
Тўлиқ шаклланган муртак ўз кучи билан хорионни ѐриб чиқади. Тухумдан 
чиққан муртак личинка деб аталади ва шундан кейинги давр постэмбрионал 
давр дейилади.

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling