Ўзбекистон республикаи олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


плазма хамда қон таначалари – гемоцитлардан


Download 2.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/62
Sana21.09.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1683998
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   62
Bog'liq
portal.guldu.uz-ENTOMOLOGIYA(MAGISTRLAR UCHUN)

плазма хамда қон таначалари – гемоцитлардан иборат. Плазма одатда 
сариғиш ѐки яшил рангга эга, фақат айрим хашаротларда рангсиз ва қизил 
бўлиши мумкин. Плазма таркибида анорганик тузлар, оқсиллар, 
аминокислоталар, углеводлар, ѐғлар хамда сийдик кислотаси, ферментлар, 
гормонлар ва пигментлар бўлади; сувни миқдори 75-90% атрофида бўлади.
Гемолимфани рН-и 6-7.
Гемоцитлар – қобиғсиз, амебасимон, плазмада эркин сузиб юрувчи рангсиз 
хўжайралардир. 1 мм

плазмада сони 10 000 –дан 100 000-ча бориши 
мумкин.
Уларни шакли, ўлчами, функцияси турличадир: ѐш бўлинаѐтган 
хўжайралар – пролейкоцитлар, гомоген плазмадаги, бактерия ва қаттиқ 
заррачаларни ютаоладиган хўжайралар – фагоцитлар, уларга ўхшаш, аммо 
фагоцитозхўжайралар – эноцитлар, гормонларни ташувчи хўжайралар -
сферулоцитлар, цистоцитлар – хашаротлар танаси жарохатланганда 
гемолимфани ивишида иштирок этади.


46 
Гемолимфани функцияси хилма-хилдир. Асосийси тана бўйлаб озуқа 
моддаларини ташиш ва тўқималарни улар билан таъминлаш хамда 
тўқималардан модда алмашинувида хосил бўлган зарарли моддаларни олиб 
айирув органларига ўтказиш. Шулар билан бирга гемолимфа физиологик 
жараѐнларда мухим ўрин тутадиган гормонларни ташийди. Существенна 
Қоннинг механик функцияси - керакли ички босим ѐки тургорни хосил 
қилиш хам мухимдир. Бунинг натижасида юмшоқ тери қопламасига эга 
хашаротлар тана шаклини ушаб туради. Хашаротларни метаморфозида, пўст 
ташлашида, қанотларни текисланишида гемолимфани роли мухимдир. 
Гемолимфани яна бир мухим функцияси – иммунитет. Иммунитет икки 
хилда амалга ошади: фагоцитлар иштирокида ва гуморал. Гуморал 
иммунитетда патоген организмларга қарши антитаначалар ишлаб 
чиқарилади.

Download 2.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling