3 мавзу: Пўлатни юк остида ишлаши. Пўлатнинг мустаҳкамлигини ошириш йўллари. Пўлатнинг кимёвий таркиби


Download 1.39 Mb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1575252
  1   2   3

3 - МАВЗУ: Пўлатни юк остида ишлаши. Пўлатнинг мустаҳкамлигини ошириш йўллари. Пўлатнинг кимёвий таркиби.

КИРИШ

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришилган йиллар мобайнида қурилган саноат биноларни ва иншоотларни кўпчилиги пўлат конструкциялардан фойдаланиб қурилганлиги, масалан; (Шўртан газ конденсати, Бухоро нефтни қайта ишлаб чиқиш заводи, Асака ва Самарқандаги автозаводлари, Навои Азот, Тошкент шахридаги баланд бинолар бозорлар, спорт комплекслари, саройлар ва бошқалар) металл конструкцияга бўлган аҳамиятини оширади.

Металл конструктив материал бўлганлиги туфайли унинг механик хусусиятларига, пайвандланувчанлигига ва узоқ муддат ишлашига қараб баҳоланади. Пўлатни мустаҳкамлиги, эластиклиги, пластиклиги, мўртлик даражаси, юқори ҳароратда «оқувчанлиги» сифатини белгилайди. Пайвандланувчанлик пўлатнинг кимёвий таркибига ва уни ишлаб чиқариш технологиясига боғлиқ.

МУСТАХКАМЛИГИ ОДДИЙ ПЎЛАТЛАР


Одатда пўлатларнинг механик хусусиятларини белгилайдиган ички атом тузилиши (структураси) температурага боглик. Темир углерод котишмаларининг суюкланиш температураси уларнинг таркибидаги углероднинг микдорига боглик . Одатдаги температурада пўлатлар кристалл жисм шаклидаги каттик котишмадан иборат бўлади. Перлит ўз навбатида, жуда каттик бирикма - темир карбиди Fе3 С (цемент) билан феррит аралашмасидан иборат.
Пўлатнинг котиш жараёнидаги кайнаш шиддати унга кремний, алюминий, марганец каби оксидловчилар кўшиш билан пасайтирилади. Гап шундаки бу оксидловчилар газлар билан бирикиб шлак хосил килади ва кайнаш жараёни жуда секинлашади. Хосил бўлган шлаклар пўлат куймасининг сиртида тўпланади. Куйманинг бу кисми (у тахминан 15 % ни ташкил этади) кесиб олиниб, кайта эритишга жўнатилади. Пўлатнинг колган кисми оксидсизлантирилади ва у тинч пўлат деб аталади. Бундай пўлат кимевий таркиби хамда механик хусусиятлари жихатидан деярли бир жинсли бўлиши билан кайновчи пўлатдан фарк килади.
  • Металларнинг юк остида ишлаши.
  • Маълумки, барча металлар поликристаллл конструкцияга эга булиб, оддий холда кристаллчалар металлнинг бутун хажми буйлаб бетартиб жойлашади. Ишлов берилган пулатларда эса кристалллар маьлум тартиб билан жойлашиб, унинг атомлари аник тугри бурчакли даврий панжара хосил килади. Атомларнинг жойлашув тартиби кристаллларнинг хусусиятига таьсир курсатади.
  • Атомларнинг кристалл панжаралари орасида доимий узаро таьсир кучи мавжуд булади. Агар белгиланган икки атом орасида масофа катта булса узаро тортилиш кучи, агар масофа кичик булса - бир-бирини итариш кучи мавжуд булади. Ушбу кучларнинг мавжудлиги ва уларнинг йуналишларига караб металлнинг хусусиятини белгиловчи кристаллланиш хосил булади. Зуриктирилмаган эркин кристалллда кучларнинг йуналиши уни ташкил этган атомдаги кучларнинг йуналишига ухшайди. Агар кристаллга ташкаридан зурикиш берилса, панжарадаги атомлар бир-бирига нисбатан силжийди ва улар орасидаги таьсир кучлари хам узгаради. Силжиш сабабли хосил булган таьсир кучи мураккаб конуниятга эга булсада, нисбатан кичик силжишлар учун бу конуниятни чизикли богланиш деб караш мумкин (Гук конуни).
  • Ташки таьсир олиниши билан атомлар кристалл панжарадаги узининг дастлабки урнига кайтади ва жисмнинг геометрик шакли бошлангич холатини эгаллайди. Ушбу хусусият металлнинг кайишоклигини белгилайди ва адабиётларда материалнинг эластиклик хусусияти деб кабул килинган.
  • Ташки таpсир етарлича катта булса, пластик деформация руй беради ва кристаллл панжарада кайтмас силжиш хосил булади. Силжиш бурчаги тахминан 450 бурчак остида булиши куплаб тажрибаларда кузатилган (1.2 а-расм)
  • .

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling