Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги бола ҳУҚУҚларига оид меъёрий-ҳУҚУҚий ҳужжатлар


-модда. Ота-онага бериладиган таъминот миқдори ва тартиби


Download 359.5 Kb.
bet36/44
Sana03.02.2023
Hajmi359.5 Kb.
#1149538
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
2 5294275142032031965

110-модда. Ота-онага бериладиган таъминот миқдори ва тартиби
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, таъминот миқдори болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.
Ота-она, алимент ундириш ҳақидаги талабни ўз болаларининг бирига ёки бир нечтасига нисбатан қўйганлигидан қатъий назар алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан алимент ундириш низоси узил-кесил ҳал бўлгунга қадар судья шу низо бўйича вақтинча тўлаб турилиши лозим бўлган суммани кўрсатиб, ажрим чиқариши мумкин.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.


111-модда. Ота-онанинг таъминоти учун қилинадиган қўшимча харажатлар
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ота-онасининг касаллигига ва бошқа узрли сабабларга кўра қилинадиган қўшимча харажатларда иштирок этишлари шарт.
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар томонидан қўшимча харажатлар ихтиёрий равишда қопланмаса, талаб қилинаётган сумма суд тартибида ундирилиши мумкин.


113-модда. Болаларни ота-онасига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиш
Агар суд ота-онанинг ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болаларни меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.


VI БЎЛИМ. ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ШАКЛЛАРИ


19-БОБ. ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ
АНИҚЛАШ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ


148-модда. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган
болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш
Ота-она вафот этганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда, улар муомалага лаёқатсиз деб топилганда, касал бўлганда, узоқ муддат бўлмаганда, ота-она болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан ота-она тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасалари ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардаги боласини олишдан бош тортганда, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бошқа ҳолларда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.



Download 359.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling