[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]


§ 11. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи-услубиётчиси лавозимининг малака таснифлари


Download 78.18 Kb.
bet12/29
Sana16.04.2023
Hajmi78.18 Kb.
#1360363
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29
Bog'liq
1541 18.01.2006

§ 11. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи-услубиётчиси лавозимининг малака таснифлари
40. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи-услубиётчиси лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) болалар боғчаси (ясли-боғча) жамоаси ўқув-тарбиявий фаолиятига методик раҳбарлик қилади, барча ёш гуруҳларида болаларни тарбиялаш ва ўқитиш дастурларининг бажарилишини таъминлайди ва назорат қилади, тарбиячи ва тиббий ходимлар ишини йўналтиради ва назорат қилади, бевосита болалар билан ишловчи тарбиячиларга ва тиббий ҳамшираларга зарур методик ёрдам кўрсатади;
б) болалар боғчасида методик кабинет ишини ташкил қилади, болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича йўриқнома-методик материалларни умумлаштиради, илғор тажрибани ўрганади ва умумлаштиради, тарбиячилар ва тиббий ҳамширалар орасида тажриба алмашиш ишларини ташкил қилади тарбиячилар учун уларга амалий ёрдам бериш мақсадида маслаҳатлар ўтказади;
в) болалар тарбиясининг долзарб масалаларини педагогик кенгашнинг муҳокамасига қўяди, педагогик кенгашларга материаллар тайёрлаш ва унда тарбиячиларнинг фаол иштирокини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади, ота-оналар орасида педагогик билимларнинг ташвиқоти бўйича, болалар боғчалари ва мактаблардаги турли ёш гуруҳлари бўйича тарбиячилар ишида изчилликни таъминлаш бўйича ишни ташкил қилади.
41. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи-услубиётчиси қуйидагиларни билиши керак:
а) «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни, мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, ҳукуматнинг тегишли қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, йўриқномалари, методик ва меъёрий ҳужжатларини, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва тарбиявий ишлар концепциясини;
б) мактабгача педагогика ва психологияни, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш шакл ва методларини, мактабгача таълимга давлат талабларини бажарилишини назорат қилиш шакллари ва методларини, болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш қоидаларини;
в) педагогик фан ва амалиётда ишлаб чиқилган меъёрий-методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини.
42. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячи-услубиётчиси лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) Олий ёки ўрта махсус педагогик (мактабгача) маълумот;
б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.

Download 78.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling