[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]


§ 12. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячиси лавозимининг малака таснифлари


Download 78.18 Kb.
bet13/29
Sana16.04.2023
Hajmi78.18 Kb.
#1360363
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
Bog'liq
1541 18.01.2006

§ 12. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячиси лавозимининг малака таснифлари
43. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячиси лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) болаларни ҳар томонлама уйғун ривожлантириш ва тарбиялаш бўйича ишни ташкил қилади ва амалга оширади, уларни давлат талабларига мувофиқ мактабда ўқишга тайёрлайди;
б) ўз ишида мактабгача кичик, ўрта ва катта ёшдаги гуруҳлардаги болаларни ақлий ва жисмоний ривожлантиришга, муомала кўникмаларини шакллантиришга қаратилган турли хилдаги ўқитиш фаолиятидан, жумладан, гуруҳ ва индивидуал машғулотлар, ўйинлар, саҳналаштиришлар, табиатга экскурсиялар ва бошқа тадбирлардан фойдаланади;
в) болаларнинг индивидуал хусусиятларини, қизиқишлари ва майлларини ўрганади;
г) тарбия-таълим дастурларини муваффақиятли амалга ошириш учун гуруҳларда зарур шароитлар яратади, бунинг учун мактабгача муассаса методик кабинетининг материалларидан фаол фойдаланади;
д) гуруҳдаги ҳар бир боланинг ҳолати ва соғлигини назорат қилади, мактабгача муассаса тиббий ходимлари билан биргаликда болаларнинг соғлигини мустаҳкамлашга, руҳий-жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи тадбирларни мунтазам ўтказади;
е) болалар соғлигидаги ўзгаришлар тўғрисида мудирни, мактабгача муассаса тиббий ходимларини, ота-оналарни ўз вақтида хабардор қилади;
ё) болаларнинг боғчага қатновини ҳисоблаш табелини юритади, келмаганлик сабабларини аниқлайди, тиббий ходимларни келмаган болалар тўғрисида хабардор қилади;
ж) ўқув-тарбиявий ишларни режалаштиради, болалар учун ўрнатилган кун тартибини бажаришни таъминлайди, болалар тўғрисида ота-оналар билан суҳбатлар олиб боради.
44. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячиси қуйидагиларни билиши лозим:
а) «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни, ўз касбига оид бўлган мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, ҳукуматнинг тегишли қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, йўриқномалари, методик ва меъёрий ҳужжатларини, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва тарбиявий ишлар концепциясини;
б) мактабгача педагогика ва психологияни, дефектология асосларини, ёш анатомияси ва физиологиясини; мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш шакл ва методларини, жумладан, мактабгача ёшдаги болаларга тилни, математикани, табиатшуносликни, тасвирий санъатни ўқитиш методикаларини, меҳнат таълимини, мусиқий ва жисмоний тарбияни ўргатишни, болалар адабиётини, болалар ўқитилаётган тилнинг грамматик тузилиши ва сўз таркибини;
в) педагогик фан ва амалиётда ишлаб чиқилган меъёрий-методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини, мактабгача ёшдаги болаларнинг оммавий ўйинларини ташкил қилиш қоидаларини, гигиена асосларини.
45. Болалар боғчаси (ясли-боғча) тарбиячиси лавозимига қуйидаги малака талаблари қуйилади:
а) Олий ёки ўрта махсус маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.

Download 78.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling