[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
§ 10. Мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимининг таснифлари
Download 78.18 Kb.
|
1541 18.01.2006
§ 10. Мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимининг таснифлари
37. Мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимининг мажбуриятларига қуйидагилар киради: а) болалар боғчаси (ясли-боғча) барча турдаги фаолиятига раҳбарлик қилади, педагогик жамоа ва бошқа ходимларни болалар билан олиб борадиган тарбиявий ишларда юқори самарага эришишини ташкил қилади, тарбиявий жараёнда меҳнатни ташкил қилишнинг замонавий шаклларидан фойдаланади; б) болаларни бошланғич синфда ўқитишга тайёрлаш бўйича давлат талабларига мувофиқ тарбиялаш дастурларининг бажарилишини назорат қилади; в) болалар соғлигини мустаҳкамлаш, уларни педагогика ва гигиена талабларига мувофиқ тарбиялаш ва ўқитиш учун зарур шароитларни яратишни таъминлайди; г) педагогик кенгашга раҳбарлик қилади, оилада фарзанд тарбияси масалалари бўйича ота-оналар билан ишлашни ташкил қилади; д) жиҳоз, қурол-анжомлардан фойдаланишда санитария-гигиена ва техника хавфсизлиги талабларига риоя қилади, уларнинг ҳисобини юргизади ва сақланишини таъминлайди; е) болаларнинг овқатланишини, ёзги соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилади; ё). болалар боғчасини болалар сони бўйича тасдиқланган режага мувофиқ тўлдирилишини, иш юритишни, ўз вақтида ҳисоботларни топширишни, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни ва болалар боғчаси (ясли-боғча) мулкини эҳтиётлашни таъминлайди; ж) кадрларни жой-жойига тўғри (оптимал, самарали) қўйишни таъминлайди, ходимларнинг ғоявий назарий даражасини ва иш малакаси ва касб маҳоратини ошириш учун зарур шароитлар яратади, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялайди; з) ички меҳнат тартиби қоидаларини ўрнатади, болалар боғчаси штат рўйхатида (ясли-боғчада) тарбиячи-услубиётчи лавозими бўлмаганда унинг вазифаларини бажаради. 38. Мактабгача таълим муассасаси мудири «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни, мактабгача таълимга қўйилган давлат талабларининг мазмунини, Ҳукуматнинг тегишли қарорлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, йўриқномалари, методик ва меъёрий ҳужжатларини, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш дастури ва тарбиявий ишлар концепциясини, мактабгача педагогика ва психологияни, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялаш шакл ва методларини, педагогик фан ва амалиётда ишлаб чиқилган меъёрий-методик ҳужжатларни, ўқув ва тарбия жараёнида ўқитиш техникавий воситаларидан фойдаланиш амалиётини, меҳнат қонунчилиги асосларини, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларини билиши керак. 39. Мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади: а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ва кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш бўйича курсларни тугатганлик. б) 5 йилдан кам бўлмаган иш стажи. Download 78.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling