[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]


§ 6. Мактаб психологи лавозимининг малакавий таснифлари


Download 78.18 Kb.
bet7/29
Sana16.04.2023
Hajmi78.18 Kb.
#1360363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
Bog'liq
1541 18.01.2006

§ 6. Мактаб психологи лавозимининг малакавий таснифлари
23. Мактаб психологининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида руҳий, жисмоний (соматик) ва ижтимоий фаровонлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган касбий фаолиятни амалга оширади;
б) бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Конвенцияга мувофиқ шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашади, таълим муассасаси ижтимоий соҳасини уйғунлаштиришга кўмаклашади ва ижтимоий жиҳатдан кўника олмаслик ҳолларини юзага келишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
в) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди ва турли кўринишдаги психологик ёрдам (психокоррекция, реабилитация ва маслаҳат) бериш бўйича тадбирлар амалга оширади, ўқувчилар (тарбияланувчилар), ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар), педагогик жамоага аниқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради;
г) турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказади, руҳий, жисмоний ва ақл, қобилият, мойиллик, имконият каби сифатларни аниқлаш учун тестлар режалаштиради ва ўтказади, тест натижаларини таҳлил қилади ва баҳолайди;
д) болаларни биринчи синфга қабул қилиш комиссияси таркибида болаларни 6 ёшдан ўқишга тайёрлигини аниқлашда иштирок этади;
е) ўқитувчилар жамоаси ва ота-оналарга ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) шахс ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиши муаммолари бўйича йўналиш бериш мақсадида ўрганиш натижаларига кўра психологик-педагогик хулоса тузади;
ё) ўрнатилган шаклда ҳужжатлар юргизади ва белгиланган мақсадларда улардан фойдаланади, ўқувчилар (тарбияланувчилар) шахсининг индивидуал ва ёш-жинс хусусиятларини ҳисобга олиб таълим фаолиятини ривожлантирувчи ва тузатувчи дастурларни режалаштириш ва ишлаб чиқишда иштирок этади, уларда ҳаётий ва касбга йўналиш олишнинг турли вазиятларига мослашувчанликка тайёргарликни ривожлантиришга кўмаклашади;
ж) ижодий иқтидорли ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) психологик жиҳатдан қўллайди, уларнинг ривожланиши ва изланишларига кўмаклашади, ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) ривожланишидаги (ақлий, жисмоний, ҳиссий), турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишга тааллуқли четланишлар даражасини аниқлайди ва уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатишни амалга оширади;
з) ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик жамоа, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) психологик ва жинсий тарбия маданиятини шакллантиради, таълим муассасаси ходимларини ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик ходимлар, ота-оналар (уларнинг ўрнидаги кишилар) ижтимоий-психологик хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган психологияни амалда қўллаш, муассасанинг ривожланиши масалаларида маслаҳатлар беради;
24. Мактаб психологи қуйидагиларни билиши керак:
а) «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни, ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва фармойишлари, Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, меъёрий, кўрсатма ва ахборот материаллари, таълим бўйича статистик материаллар, мактаб низомини;
б) жамоадаги ижтимоий-психологик иқлимга таъсир кўрсатувчи омилларни, умумий ва ижтимоий психология, ёш психологиясини, тиббий психология, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар психологияси хусусиятлари, болалар нейропсихологияси, психодиагностика ютуқлари, индивидуал фарқ психологияси, муҳандислар психологияси, дефектология асослари, психотерапия, сексология, психогигиена, касбга йўналтириш, касбшунослик ва меҳнат психологияси, тестлаш методологияси ва методикаси, психопатология, индивидуал ва гуруҳлар бўйича касбга маслаҳат беришнинг замонавий методлари, боланинг нормал ва нотўғри ривожланишини ташхислаш ва тузатишни; хулқ этикаси ва маданиятини;
в) тадқиқот ишларини ўтказиш технологиясини, тадқиқот натижаларини компьютерда қайта ишлашни, психодиагностиканинг долзарб илмий маълумотларини;
г) ўқувчиларни (тарбияланувчилар) меҳнати муҳофазаси, соғлиғини сақлаш, касбга йўналтириш, бандлиги масалаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини.
25. Мактаб психологи қуйидагиларни бажара олиши керак:
а) энг муҳим муаммоларни аниқлай олиши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш;
б) лавозим мажбуриятлари доирасига кирувчи масалалар бўйича мажлислар, суҳбатлар ўтказиш, маслаҳатлар бериш.
26. Мактаб психологи лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) камида бакалавр даражасидаги махсус психологик ёки педагогик маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.

Download 78.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling