[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]


§ 19. Мактабдан ташқари муассаса бўлим мудири лавозимининг малака таснифлари


Download 78.18 Kb.
bet19/29
Sana16.04.2023
Hajmi78.18 Kb.
#1360363
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
1541 18.01.2006

§ 19. Мактабдан ташқари муассаса бўлим мудири лавозимининг малака таснифлари
65. Мактабдан ташқари муассаса бўлим мудирининг лавозими мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) бўлим ишини режалайди ва ташкил қилади, иш режаларининг бажарилишини назорат қилади, секциялар, лабораториялар, кабинетлар, устахоналар ҳамда методистлар, тўгараклар ва жамоалар раҳбарлари иш сифатини назорат қилади, ўқув йили давомида тўгараклар ва жамоаларни бутлаш ва аъзолари сонини сақлаб қолишни таъминлайди;
б) ўқув дастурлари ва режаларини бажаришни, оммавий тадбирлар ўтказишни таъминлайди, бўлим хоналарини жиҳозлаш ишларини олиб боради;
в) қурилмалар, жиҳозлар талаб даражасидаги ҳолатини ва сақланишини; санитария-гигиена тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлайди, кадрлар малакасини ошириш ишини ташкил қилади;
г) мактабдан ташқари муассасада илғор педагогик тажрибани тарқатади, тўгараклар аъзолари ота-оналари билан ишни ташкил қилади;
д) ўқитилаётган болалар таълим тайёргарлигининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини назорат қилади ва таъминлайди;
е) тўгараклар ва жамоа фаолиятини қайд этувчи ҳужжатларни тўғри юритишни таъминлайди.
66. Мактабдан ташқари муассаса бўлим мудири қуйидагиларни билиши лозим:
а) «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини;
б) халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; мактабдан ташқари таълимга давлат талабларининг мазмуни, жамоага раҳбарлик қилишнинг самарали кўринишлари ва методлари, ўқув ва тарбия сифати, давлат талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини.
в) тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни, касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини;
г) педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
67. Мактабдан ташқари муассаса бўлим мудири лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) олий ёки ўрта махсус маълумот;
б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.

Download 78.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling