[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]


§ 23. Маданий тадбирларни ташкил этувчи лавозимнинг малака таснифлари


Download 78.18 Kb.
bet22/29
Sana16.04.2023
Hajmi78.18 Kb.
#1360363
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
1541 18.01.2006

§ 23. Маданий тадбирларни ташкил этувчи лавозимнинг малака таснифлари
77. Маданий тадбирларни ташкил этувчининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) байрамлар, танловлар, мусобақалар ва бошқа оммавий тадбирлар дастурларини, саҳналарини, тартибини ишлаб чиқади, оммавий ўйинлар, чиқишлар, кўриклар, қатнов ва кўнгилочар ўйинларни ташкил қилади ва ўтказади, турли машҳур саналарга бағишланган театрлаштирилган байрамлар, танловлар, томошалар ва бошқа тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда қатнашади;
б) дам олиш кечалари, аттракционлар, рақсга тушишни ўргатиш ва дам олишнинг бошқа турларини амалга ошириш дастурлари ва сценарийларини ишлаб чиқади, мос адабий ва мусиқа репертуарини танлайди, жиҳозларни тайёрлайди;
в) ўйинлар, аттракционлар, рақсларни ўргатиш ва ҳоказолар бўйича методик материаллар ишлаб чиқади, ундан ташқари, саройлар, болалар клублари ва бошқа мактабдан ташқари муассасаларда маданий-оммавий ишлар бўйича ёш ташкилотчиларни тайёрлашни амалга оширади.
78. Маданий тадбирларни ташкил этувчи қуйидагиларни билиши керак:
а) «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини, Халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; болалар ва ёшлар билан оммавий тадбирлар ўтказиш ва ташкил этишнинг шакллари, методлари ва қоидаларини;
б) мусиқа таълими асосларини, дирижёрлик техникасини, хореография асосларини, хор жамоаси билан ишлашни, мусиқа асбобида ижро қилишни билиши, сценарийлар, дастурларни амалда ишлаб чиқаришни, педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини;
в) ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
79. Маданий тадбирларни ташкил этувчи лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) маданият бўйича ўрта махсус маълумот;
б) иш стажи талаб қилинмайди.

Download 78.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling