[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]


§ 24. Спорт мактаби директори лавозимининг малака таснифлари


Download 78.18 Kb.
bet23/29
Sana16.04.2023
Hajmi78.18 Kb.
#1360363
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
1541 18.01.2006

§ 24. Спорт мактаби директори лавозимининг малака таснифлари
80. Спорт мактаби директорининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) спорт мактаби ишини ташкил қилади, унинг барча фаолият йўналишлари бўйича тўлиқ жавобгарлик қилади, педагогик кенгаш билан биргаликда спорт мактаби ривожланишининг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоат органларида унинг манфаатларини тақдим қилади, спорт мактаби хўжалик фаолиятига боғлиқ барча масалаларни ҳал қилади;
б) педагогик кенгаш ишини бошқаради, спорт турлари бўйича ўқув дастурларининг бажарилишини; ўқув-чиниқтириш машғулотлари хавфсизлик талабларига риоя қилиш самарадорлиги ва мазмунини назорат қилади;
в) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, ходимларни лавозимга тайинлайди ва бўшатади, меҳнат қонунчилиги ва ички меҳнат тартибига мувофиқ ходимларнинг лавозим вазифаларини белгилайди;
г) тренер-ўқитувчилар таркибининг касбий маҳоратларини ошириш учун шароит яратади, спорт мактабига ажратилаётган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлайди, тарификация рўйхатини тасдиқлайди, мавжуд мулк ва воситаларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ эгалик қилади;
д) ўқув-моддий базанинг ҳисоб-китобини юритишни, сақланишини ва тўлдирилишини; санитария-гигиена тартибига, меҳнат муҳофазаси, меҳнат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлайди.
81. Спорт мактаби директори «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, республикада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўналишларини ва истиқболини белгиловчи буйруқлар, фармойишлар, низомлар, йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни, мактаб фаолияти ва ривожланишининг иқтисодий асослари, жамоани бошқаришнинг самарали шакллари ва методлари, фаолият натижалари ва сифатига боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методлари кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини; педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси асосларини билиши керак.
82. Спорт мактаби директори лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) Олий маълумот;
б) Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларида 5 йилдан кам бўлмаган иш стажи.

Download 78.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling