§ 29. Бош (катта) тренер лавозимининг малака таснифлари
95. Бош (катта) тренернинг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) жамоанинг республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун тайёрланиши ва қатнашишини таъминлайди, жамоа таркибини шакллантиради;
б) жамоа тренерлари ва бошқа мутахассислар билан бирга жамоани тайёрлаш мажмуавий дастурлари ва жорий режаларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди, тасдиқланган режалар ва илмий-методик талабларга биноан спортчилар тайёрлаш индивидуал режаларни шакллантириш ва бажаришни назорат қилади, жамоа спортчилари билан ўқув-чиниқтириш ва тарбиявий ишларни ўтказади;
в) тренерлар ва жамоанинг бошқа мутахассислари ишига раҳбарлик қилади, маблағларнинг сарфланишини назорат қилади ва улардан тўғри фойдаланишга жавобгардир;
г) спортчилар ва тренерларни моддий рағбатлантириш, хорижда ишлашга йўллаш тўғрисида таклиф беради.
96. Бош (катта) тренер мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожланиш йўналишларини ва истиқболини, ватан ва хориж фанининг юқори малакали спортчиларни ва спорт резервларини тайёрлаш методикалари соҳасидаги ютуқлари; техника хавфсизлиги қоидаларини, санитария-гигиена нормаларини, меҳнат қонунчилиги асосларини билиши керак.
97. Бош (катта) тренер лавозимининг малака талабларига қуйидагилар киради:
а) олий жисмоний тарбия маълумоти, спорт бўйича тренер-ўқитувчи олий малака тоифасига эга бўлиши;
б) мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажи.
§ 30. Тренер лавозимининг малака таснифлари
98. Тренернинг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) спортчиларни жисмоний, техник, тактик ва маънавий-иродавий тайёрланишини таъминлайди, истиқболли спортчиларни танлаб олади, жамоага резерв тайёрлаётган мураббийлар ишини назорат қилади ва уларга амалий ёрдам кўрсатади;
б) жамоани мусобақаларга тайёрлаш мажмуавий дастурини ишлаб чиқишда иштирок этади ва ўз ваколати доирасида режани бажарилишини таъминлайди;
в) спортчиларни тайёрлаш шахсий режасини ишлаб чиқади ва бажарилишини назорат қилади, ўқув-машқ йиғинларини ўтказади;
г) марказлашмаган тайёргарлик вақтида спортчиларни тайёрлашнинг боришини назорат қилади.
99. Тренер спорт турини ривожлантиришни белгиловчи методик ва норматив ҳужжатларни; спортчиларни тайёрлаш ва ўқитишнинг замонавий методикаларини; меҳнат қонунчилиги асосларини, спорт турини ривожлантиришнинг миллий ва хорижий тажрибаларини билиши керак.
100. Тренер лавозимининг малака талабларига қуйидагилар киради:
а) олий ёки ўрта махсус маълумоти.
б) иш стажига талаб қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |