[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1541-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]


§ 20. Мактабдан ташқари муассаса, секция, лаборатория, кабинет мудири лавозимининг малака таснифлари


Download 78.18 Kb.
bet20/29
Sana16.04.2023
Hajmi78.18 Kb.
#1360363
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
1541 18.01.2006

§ 20. Мактабдан ташқари муассаса, секция, лаборатория, кабинет мудири лавозимининг малака таснифлари
68. Мактабдан ташқари муассаса, секция, лаборатория, кабинет мудири лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:
а) секциялар, лабораториялар, кабинетлар, тўгараклар ва жамоаларнинг ишини ташкил қилади, тўгараклар раҳбарлари фаолиятини, ўқув режалари ва дастурлари бажарилишини назорат қилади;
б) методик ишларга ва секцияларда, лабораторияларда, кабинетларда тегишли методик материалларни тайёрлашга раҳбарлик қилади, тўгараклар, жамоаларни бутлаш ишларини ташкил қилади, қурилмалар, жиҳозларнинг яроқли ҳолатда сақланишини, санитария-гигиеник тартиб, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлайди;
в) ўқитилаётган болалар таълим тайёргарлигининг мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларига мослигини назорат қилади ва таъминлайди;
г) тўгараклар ва жамоа фаолиятини қайд этувчи ҳужжатларни тўғри юритишни таъминлайди;
69. Мактабдан ташқари муассаса, секция, лаборатория, кабинет мудири қуйидагиларни билиши керак:
а) «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларни ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини, ҳукуматнинг таълим тўғрисидаги қарорлари, таълимни ривожлантириш стратегияси, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар концепциясини, Халқ таълими вазирлигининг синфдан ва мактабдан ташқари муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид буйруқлари, фармойишлари, низомлари, йўриқ ва меъёрий ҳужжатлари; мактабдан ташқари таълимга давлат талабларининг мазмуни, тўгарак дастурлари ва уларга методик йўриқномаларни;
б) касбга йўналтириш ишининг ташкилий-педагогик асосларини, педагогика, педагогик психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
70. Мактабдан ташқари муассаса, секция, лаборатория, кабинет мудири лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:
а) олий ёки ўрта махсус маълумот;
б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.

Download 78.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling